Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди
Ивановга расмий равишда Мудофаа вазирлиги эҳтиёжлари учун пудрат ва субпудрат ишларини бажариш бўйича жуда катта миқдорда пора олганлик айблови қўйилди.

Фото: Москва шаҳрининг умумий юрисдикция судлари
Москванинг Басманний туман суди 24 апрел, чоршанба куни Россия Федерацияси мудофаа вазири ўринбосари Тимур Ивановни икки ой муддатга, 23 июнга қадар тергов изоляторига жўнатди. Шу тариқа, суд тергов талабини қаноатлантирди. Ивановга нисбатан катта миқдорда пора олганлик айблови қўйилган (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 290-моддаси 6-қисми, 15 йилгача қамоқ жазоси). «Терговнинг фикрича, Иванов учинчи шахслар билан жиноий тил бириктириб, уюшган гуруҳ томонидан шартномалар тузиш ва субпудрат жараёнида мулкий хусусиятга эга хизматлар кўрсатиш шаклида ўта йирик миқёсда жиноят содир этишни мақсад қилган», дейилади судларнинг қўшма матбуот хизмати хабарида.
Вазир ўринбосари билан бирга унинг шериги деб тахмин қилинган Сергей Бородин ҳам ҳибсга олинган. У ҳам икки ой муддатга тергов изоляторига жўнатилган.
Иванов ўз айбини тан олмади, деб ёзади ТАСС ахборот агентлиги ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб.
Mash Telegram-канали хабарига кўра, суд зарар миқдорини айтмаган ва бу ҳали тергов томонидан аниқланаётганини таъкидлаган.
Иванов 23 апрел куни кечқурун қўлга олинди. ТАСС хабарига кўра, мудофаа вазири ўринбосари узоқ вақтдан бери оператив кузатувда бўлган. «Известия» газетасининг ёзишича, Иванов билан бирга яна бир неча киши ушланган.
Навалний жамоасининг Тимур Иванов ва унинг рафиқасига оид суриштируви
2022 йил декабр ойида Алексей Навалнийнинг тарафдорлари Тимур Иванов ва унинг рафиқаси Светлана Захарова ҳақида катта суриштирувни эълон қилди. Уларнинг маълумотларига кўра, 2010-2018 йилларда эр-хотин ҳар ёзда Ложувард соҳилида виллаларни ижарага олган ва Сен-Тропеда уй-жой ижараси учун камида 850 минг евро сарфлаган. Иванов Мудофаа вазирлигининг қурилиш компаниялари пудратчиларидан пул олган, 2022 йил июн ойида у Европа Иттифоқининг санкциялари остида қолмаслик учун хотини билан ажрашди, аёл Россия Федерациясининг Украинага қарши уруши тўлиқ миқёсда бошланганидан кейин ҳам саёҳатларини давом эттирган, дейилади суриштирувда.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кўпайган сувда чўкишлар, руҳий «носоғлом» минтақа, шифокорларга ҳужум ва Роғун ГЭСидан 20 йиллик шартнома
Жаҳон | 14:06
-
Саудияда 20 йил комада ётган шаҳзода вафот этди
Жаҳон | 13:47
-
Ўзбекистонда 2026 йилдан АИ-80дан тўлиқ воз кечилади: бозорда дефицит юзага келмайдими?
Ўзбекистон | 12:22
-
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Мавзуга оид

23:10 / 19.07.2025
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский

14:57 / 19.07.2025
Россия рэп ижрочи Face'ни қидирувга берди

12:41 / 19.07.2025
Россия Адлия вазирлиги Activatica порталини «чет эл агентлари» рўйхатига киритди

11:44 / 19.07.2025