Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳудудларда пул эвазига ўқишга киритишни ваъда қилганлар ушланди
Ўқишга киритиб қўйиш ва дипломни нострификация қилиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Д.Ж. фуқаро Д.Б.нинг ишончига кириб, уни Қорақалпоқ давлат университетининг техника факултетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Н.С. фуқаро У.Р.нинг ишончига кириб, унга гўёки ўзини “Таълимни назорат қилиш инспекцияси” ходими деб таништириб, 2 500 АҚШ доллари эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида унинг хорижий давлат институтини тугатганлиги тўғрисидаги дипломини нострификация қилиб беришни айтиб, шундан 1 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украинада коррупцияга қарши хизматлар мустақиллиги бекор қилиниши мумкин
Жаҳон | 15:09
-
Соғлом озишни истаган аёллар учун: ишончли диетологни қандай танлаш керак?
Аёллар дунёси | 14:49
-
Чегарасиз бизнес: Дубай ягона эркин зона паспортини жорий қилди
Бизнес | 14:48
-
Ўзбекистон ва Сербия миграция соҳасида шерикликни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 14:37
Мавзуга оид

09:40 / 17.04.2025
Тошкентда уч кишини ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

12:05 / 25.02.2025
Фахрий донорлар учун пул мукофоти 3 бараварга оширилади

10:11 / 24.02.2025
Туркиядаги ўзбекистонликлар катта пул ваъда қилаётган жиноий гуруҳлар ҳақида огоҳлантирилди

08:40 / 23.01.2025