Демократия индекси рейтингида Ўзбекистон 148-ўринда қайд этилди
Ўзбекистон Демократия индекси рейтингида бир поғона юқорилаб, 167 та мамлакат ичида 148-ўринга лойиқ кўрилди.

Фото: Kun.uz
Буюк Британиянинг Economist Intelligence Unit тадқиқот маркази 2023 йил учун Демократия индекси рейтингини эълон қилди. Унда 167 та давлат ҳақида сўз юритилган. Ушбу рейтингда Ўзбекистон 148поғонада қайд этилган бўлиб, 2022 йилга нисбатан ўз позициясини 1 поғонага яхшилаган.
Мамлакатлар 4 гуруҳга ажратилган: «тўлиқ демократия», «нуқсонли демократия», «гибрид» ва «авторитар» режимдаги давлатлар.
Тадқиқот натижаларига кўра, дунё аҳолисининг 7,8 фоизи тўлиқ демократлашган жамиятларда, 39,4 фоизи (уларнинг катта қисми Хитой аҳолиси ҳиссасига тўғри келади) эса авторитар бошқарув остида ҳаёт кечирмоқда.
Ўтган йил давомида демократик давлатлар қаторига киритилган мамлакатлар сони 2 тага ошиб, 74 тага етган. Шундай бўлса-да, глобал миқёсидаги умумий демократия даражаси 5,23 пунктгача тушган. Бу индекс эълон қилина бошланган 2006 йилдан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
Демократия индексини тузишда қуйидаги 5 та омил инобатга олинган:
- сайлов жараёнлари ва плюрализм;
- ҳукуматнинг ишлаши;
- сиёсий иштирок;
- сиёсий маданият шакллангани;
- жамият эркинлиги.
Собиқ иттифоқ мамлакатларида вазият қандай?
Тадқиқотчилар Ўзбекистондаги демократия билан боғлиқ вазиятни 10 баллдан 2,12 баллга баҳолаган. Бунда тоифаларга қуйидагича балл берилган: сайлов жараёни ва плюрализм сифати – 0,08 балл, ҳукумат фаолияти – 1,86 балл, сиёсий иштирок – 2,78 балл, сиёсий маданият – 5 балл ва фуқаролар эркинлиги – 0,88 балл.
Рейтингда постсовет мамлакатлари ичида энг юқори поғоналарда Эстония (27-ўрин), Латвия (37-ўрин) ва Литва (39-ўрин) қайд этилган. Болтиқбўйидаги уч республика ва Молдова (68-ўрин) «нуқсонли демократия» тоифасидаги мамлакатлар қаторидан ўрин олган. Арманистон (84-ўрин), Гуржистон (89-ўрин) ва Украина ( 91-ўрин) «гибрид режим»даги мамлакатлар сифатида қайд этилган.
Қолган мамлакатлар Қирғизистон (109-ўрин), Қозоғистон (120-ўрин), Озарбойжон (130-ўрин), Россия (144-ўрин), Беларус (151-ўрин), Тожикистон (155-ўрин) ва Туркманистон (162-ўрин) «авторитар режим»даги давлатлар қаторига киритилган.
«Қозоғистон ва Ўзбекистондаги сиёсий ислоҳотлар 2023 йилда кам натижа берди. Йил давомида референдумлар, парламент ва президентлик сайловлари ўтказилди. Қозоғистонда бир ҳовуч янги партиялар пайдо бўлди, аммо уларнинг ҳукуматдан мустақиллиги шубҳали, сайловлар эркин ва адолатли эмас», дейилади ҳисоботда.
Энг демократлашган давлатлар
Рейтингда биринчи ўринни 9,81 балл билан Норвегия эгаллаган. Ундан кейинги поғоналардан Янги Зеландия (9,61) ва Исландия (9,45) жой олган.
Шунингдек, кучли ўнталикка Швеция (9,39), Финландия (9,30), Дания (9,28), Ирландия (9,19), Швейцария (9,14 балл) ва Нидерландия (9 балл) ҳам киритилган.
Индексдаги энг қуйи поғоналардан Шимолий Корея (165-ўрин), Мянма (166-ўрин) ва Афғонистон (167-ўрин) жой олган.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Эрон ва Исроилнинг ҳарбий салоҳияти: кимда қандай қуроллар бор?
Жаҳон | 18:04 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дамашқдаги черковда теракт содир этилди. 20 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 01:21
-
Организмдаги «қариётган» ҳужайраларни аниқлашнинг янги усули ишлаб чиқилди
Фан-техника | 00:30
-
Яксон қилинмаган, лекин жиддий зарар — Пентагон Эронга қарши операция тафсилотларини очиқлади
Жаҳон | 22:44 / 22.06.2025
-
Миллиардер Майкл Линчнинг чўкиб кетган суперяхтаси сув тубидан олиб чиқилди
Жаҳон | 22:35 / 22.06.2025
Мавзуга оид

20:15 / 12.06.2025
Пасайишлар кўтарилишлардан кўп: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгаряпти?

22:17 / 24.05.2025
Трамп АҚШ энди «демократияни куч билан ўрнатмаслиги»га ваъда берди

17:24 / 13.04.2025
Америкада яккаҳукмронлик: демократлар шунчалик заифми?

19:36 / 22.02.2025