Андижонда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди. Бир киши ҳалок бўлган
Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳатланди. Ёнғинга газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши сабаб бўлган.

Фото: Видеодан кадр
2 феврал куни Андижон шаҳри Иқбол маҳалласидаги 39-кўп қаватли уйнинг 61-хонадонида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.
Шу куни соат 18:13 да хонадонда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши сабабли ёнғин юзага келгани тўғрисида бошқармага хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 18:18 етиб борган, ёнғин соат 18:21 да тўлиқ қуршаб олинган, соат 18:27 да батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида бир нафар фуқаро вафот этган, яна бир киши жароҳат олган.
Вазият ФВВ раҳбарияти томонидан тўлиқ назоратга олинди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

23:20 / 11.03.2025
Ангрен шаҳрида юк машинаси ёниб кетди

23:03 / 11.03.2025
Ню-Йоркдаги ўрмон ёнғинлари нима сабабдан келиб чиққани маълум бўлди

05:29 / 11.03.2025
Қашқадарёдаги заправкада иккита цистерна ёниб кетди. Жароҳат олганлар бор

10:23 / 10.03.2025