Тошкентда қурилиш моллари контейнери ёниб кетди
Бектемир туманида қурилиш материаллари солинган контейнерда ёнғин чиқди.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳар Бектемир туманида контейнер ичидаги қурилиш моллари ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
17 январ куни соат 17:16 да Бектемир тумани, Порлоқ кўчасида жойлашган контейнер ичидаги қурилиш моллари ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. Ёнғинга 4 та ёнғин қутқарув экипажлари соат 17:27 да етиб бориб, соат 17:44 да ёнғин ўраб олиниб, 17:54 да батамом ўчирилган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ, ёнғин келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид

23:20 / 11.03.2025
Ангрен шаҳрида юк машинаси ёниб кетди

23:03 / 11.03.2025
Ню-Йоркдаги ўрмон ёнғинлари нима сабабдан келиб чиққани маълум бўлди

05:29 / 11.03.2025
Қашқадарёдаги заправкада иккита цистерна ёниб кетди. Жароҳат олганлар бор

10:23 / 10.03.2025