Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш жадаллаштирилади
Президентнинг «Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришни жадаллаштириш ҳамда илғор рақамли технологияларни жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш ва ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш, бошқарув жараёнидаги ортиқча тартиб-таомилларни қисқартириш ва иш самарадорлигини ошириш учун IТ-Меd давлат муассасаси тугатилмоқда ва унинг вазифалари «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор – UZINFOСОМ МЧЖ зиммасига юклатилмоқда.
Унга қуйидаги қўшимча вазифалар юкланмоқда:
- соғлиқни сақлаш тизимида бизнес- жараёнларини мақбуллаштириш ва соддалаштириш;
- «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимларининг ягона комплексини жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек уларнинг бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;
- тиббиёт ва фармацевтика соҳасида рақамли технологиялар ва коммуникациялар сиёсати ва стандартларини жорий этиш ва бошқалар.
Ҳужжат билан Рақамли соғлиқни сақлаш миллий тизимини самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланган. Жорий лойиҳалар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар тўлиқ ягона интеграторга ўтказилади. «Соғлиқни сақлашни рақамлаштириш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш платформаси» KfW банки кўмагида Ягона интегратор оператор ҳисобланади ва яратиш, жорий қилиш, техник қўллаб-қувватлаш ва ахборот хавфсизлиги учун жавобгар саналади.
Республиканинг барча тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари, шу жумладан дорихоналар мажбурий тартибда босқичма-босқич Рақамли соғлиқни сақлаш платформасига уланади. 2025 йил 1 январдан бошлаб платформада қайд этилган ҳар бир суғурта иши билан боғлиқ маълумотларни ишлаш ва қайта ишлаш учун Ягона интеграторга Давлат тиббий суғуртаси жамғармасидан давлат тиббиёт муассасаларига тўланадиган маблағларнинг 0,3 фоизи миқдорида комиссия тўлови ажратилади.
Шу билан бир қаторда, ҳужжатга мувофиқ:
- Ягона интеграторга – Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг резиденти мақомини сақлаб қолган ҳолда, истисно тариқасида, давлат тиббиёт муассасалари эҳтиёжлари учун аппарат ва дастурий комплексларни, ахборот тизимларини, муҳандислик инфратузилмасини, шунингдек ушбу мақсадлар учун ускуналар, бутловчи қисмлар, технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминотни етказиб бериш учун;
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва давлат тиббиёт муассасаларига – лойиҳа ва техник ҳужжатларни тайёрлаш, дастурий-аппарат комплексларини, автоматлаштирилган ахборот тизимларини ишлаб чиқиш, шунингдек ушбу мақсадлар учун ускуналарни етказиб бериш бўйича Ягона интегратор билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш ва 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириш ҳуқуқи берилади.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Иккинчи мутахассисликка қабул бошланди
Ўзбекистон | 23:51 / 10.07.2025
-
Тошкентда сув қувури кучли босим остида ёрилиб кетди, ўзбекистонликлар томонидан Шенген визаси учун топширилган аризалар сони ошди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:48 / 10.07.2025
-
Зеленский Украинанинг АҚШдаги элчисини алмаштирмоқчи эканини тасдиқлади
Жаҳон | 23:42 / 10.07.2025
-
Россиялик фермерлар ҳосилни йиғиш учун мигрантлар етишмаётганидан шикоят қилди
Жаҳон | 23:17 / 10.07.2025
Мавзуга оид

18:38 / 30.06.2025
Рақамли ғазна тизими жорий этилади

11:59 / 28.06.2025
Олий суд электр таъминотидаги муаммолар сабабли интерактив хизматларини вақтинча тўхтатди

13:41 / 27.05.2025
Соғлиқни сақлаш соҳасининг янги модели қандай жорий этилади?

13:51 / 23.05.2025