Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республикачи Майк Жонсон АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери бўлди
Бир неча урнишлардан сўнг, Вакиллар палатасига спикер сайланди.

Фото: AFP
Республикачи конгрессмен Майк Жонсон АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг 56-спикери бўлди. У сайловда 220 та овоз тўплади. Бу лавозимни эгаллаш учун камида 217 овоз талаб қилинарди.
Жонсон 51 ёшда ва 2016 йилдан буён АҚШ Конгресси қуйи палатаси депутати. Сиёсатчи Луизиана университетини тамомлаган, у ерда ҳуқуқ факултетида таълим олган. Кейин у тахминан 20 йил давомида конституциявий ҳуқуқ билан шуғулланган. Жонсон оилали, тўрт нафар фарзанди бор.
3 октябр куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси республикачи Кевин МакКартини спикерлик лавозимидан четлаштириш учун овоз берди. Унинг партиядоши Патрик Макҳенри муваққат спикер этиб тайинланди.
Шундан сўнг, конгрессменлар Стив Скализ ва Жим Жордан спикер лавозимини эгаллашга ҳаракат қилишди, аммо иккаласи ҳам етарли овоз тўплай олмади. Яна бир номзод Том Эммер шу ҳафта бошида спикерликка сайланиш истагидан воз кечди. Вакиллар палатасида озчиликка эга демократлар ҳар сафар ўз номзоди Ҳаким Жеффрисга овоз беришди.
Аввалроқ, Вакиллар палатасида спикер бўлмаса, у бюджет бўйича музокара ўтказа олмаслиги ёки қонун лойиҳаларини, жумладан, Оқ уйнинг Украина ва Исроилга ҳарбий ёрдам учун маблағ ажратиш сўровларини тасдиқлай олмаслиги таъкидланган эди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

21:18 / 19.07.2025
Трамп BRICS ташкилотига тезда барҳам бериш билан таҳдид қилди

18:48 / 19.07.2025
Концертдаги лавҳа йирик компания раҳбарининг эҳтимолий хиёнатини ошкор қилди

17:51 / 19.07.2025
Трамп WSJ нашрини судга бериб, 10 млрд доллар талаб қилди

14:13 / 19.07.2025