Жаҳон | 08:43 / 13.10.2023
12061
1 дақиқада ўқилади

Ғазода Исроил авиазарбаси оқибатида бир оиладан 7 бола ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазо секторига ҳаво ҳужуми оқибатида 9 нафар фаластинлик ҳалок бўлди.

Фото: AP

Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳаво ҳужумида 9 нафар фаластинлик, жумладан, бир оиладан 7 бола ҳалок бўлди.

Тиббий манбалар ва гувоҳлардан олинган маълумотларга кўра, Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳрида Исроил ҳаво ҳужуми натижасида фаластинлик Ал-Беҳети оиласи яшайдиган уй зарар кўрган.

Ҳужум натижасида 9 киши, жумладан, бир оиладан бир она, ота ва 7 бола ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди.

Ҳаво ҳужумидан кейин Ал-Беҳети оиласи яшаган уй бутунлай вайрон бўлган, яқин атрофдаги бинолар ҳам зарар кўрган.

Исроил кучлари бу ҳужумни ҳеч қандай олдиндан огоҳлантирмасдан ва маълумот бермасдан амалга оширган.

Мавзуга оид