Сергелидаги ёнғин қуршаб олинган — ФВВ

Фото: Gazeta.uz
Ўзбекистон ФВВ Сергели туманидаги ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.
«ФВВ ходимлари томонидан ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган. Ёнғин соат 05:02 да қуршаб олинган.
ФВВ ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин майдони қисқартирилиб борилмоқда.
Воқеа жойида дастлабки дақиқалардан бошлаб ФВВ раҳбарияти ҳамда куч ва воситалари, шунингдек, тегишли ташкилотлар ходимлари иш олиб бормоқда.
Ёнғин келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида ФВВнинг махсус лабораторияси ҳодиса жойида иш олиб бормоқда. Воқеа жойида ФВВ раҳбарлигида штаб ташкил этилган», дейилади хабарда.
Мавзуга оид

23:20 / 11.03.2025
Ангрен шаҳрида юк машинаси ёниб кетди

23:03 / 11.03.2025
Ню-Йоркдаги ўрмон ёнғинлари нима сабабдан келиб чиққани маълум бўлди

05:29 / 11.03.2025
Қашқадарёдаги заправкада иккита цистерна ёниб кетди. Жароҳат олганлар бор

10:23 / 10.03.2025