Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўровнома: талабаларга ётоқхона қулайми ёки ижара?
Янги ўқув йилининг ҳам биринчи ойи якунига етиб қолди. Ҳар ўқув йили бошида талабаларга бош оғриғи бўладиган турар жой муаммоси бу йил ҳам уларни четлаб ўтмади: кимдир ижара уйларга, кимдир ётоқхонага жойлашди. Kun.uz мухбири Самарқанд шаҳридаги талабалар билан ижара ҳаражатлари, ётоқхона қулайликлари ҳақида суҳбатлашиб, ижтимоий сўровнома ўтказди.
Талабалар ҳаётида турар-жой масаласи муҳим рол ўйнайди. Чунки талабага ижарада тургандан кўра, ётоқхонада туриш арзонга тушади. Қолаверса, ётоқхонанинг қулайликлари кўпроқ.
Хўш, Самарқандлик талабалар қаерда яшашмоқда? Ижарада турадиган талабаларга ижара харажатлари қоплаб берилаяптими? Талабаларга шу каби саволлар билан юзландик.

Талабаларнинг жавоблари турли хил бўлди. Айримлари олийгоҳ ётоқхонасида туришни, у ердаги шароитлар яхшилигини айтган бўлса, бошқалари ҳамон ётоқхонага жойлаша олмаётганини, уларга талабалар турар-жойидан хона берилмаётганини сўзлашди.
Талабаларнинг кўпчилиги ижарада яшашини, аммо унинг тўлови бироз қимматлик қилаётганидан норозилигини билдиришди.
“Ижара пулимиз 350 минг сўм. Лекин биз билан шартнома қилмаган. Шароитлари ҳам яхши эмас. Ҳозирда бошқа квартира топишда қийналяпман. Шу сабабли, талабаларни тезроқ ётоқхоналарга жойлаштиришларини сўраб қоламан. Жиззах вилоятининг чекка бир қишлоғидан келиб ўқияпман. ”, дея фикрларини билдирди талабалардан бири.
Яна баъзи талабалар эса шаҳарда ва шаҳарга яқин туманларда истиқомат қилгани боис олийгоҳга уйидан қатнаётганлигини айтди.
Сўровнома давомида талабалар бошқа масалаларда ҳам муаммоларга дуч келишаётганини маълум қилишди.
Умидхон Марупов, Kun.uz мухбири.
Оператор ва монтаж устаси: Жаҳонгир Алибоев.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Суриядаги янги уруш. Дурузлар ва бадавийлар можаросида воқеалар ривожи
Жаҳон | 20:26
-
Қамоқдан озод этилганларга бир марталик нафақа бериш тартиби белгиланди
Ўзбекистон | 20:25
-
Uzcard ва “Элкарт” Ўзбекистон ва Қирғизистонни трансчегаравий пул ўтказмалари хизмати билан боғлади
Жамият | 20:00
-
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида етказилган зарар 600 млрд сўмдан ошди
Ўзбекистон | 19:58
Мавзуга оид

14:51 / 29.06.2025
Сербияда талабалар норозилик намойишлари вақтида тартибсизлик рўй берди. Ўнлаб одам ҳибсга олинди

17:49 / 08.06.2025
Германияда 14 нафар ўзбекистонлик талабага ёрдам кўрсатилди

11:26 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?

10:34 / 30.05.2025