Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Генерал Суровикин Жазоирда кўриниш берди
Россиялик армия генерали Сергей Суровикин мамлакат Мудофаа вазирлиги делагацияси сафида Жазоирга борган. Бу ҳақда Суровикиннинг атрофидаги манбаларига таяниб «Коммерсант» хабар бермоқда.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
«Суровикинга юқори даражадаги ишонч сақланиб турибди. Унинг ташрифи шарқий йўналишдаги эҳтимолий тайинлови билан боғлиқ бўлиши мумкин», дейилади «Коммерсант» хабарида.
13 сентябр куни Сергей Суровикиннинг сурати Жазоирдаги масжидлардан бирининг Facebook саҳифасида пайдо бўлганди. Хабарда «Юқори даражали Россия делегацияси» масжидга ташриф буюриб имом билан учрашгани айтилган.
Суровикин 23 июндаги Евгений Пригожин исёнидан кейин кўринмай қолганди. 4 сентябр куни эса россиялик журналист Ксения Собчакнинг каналида гўёки генерал Суровикин экани айтилган одамнинг сурати эълон қилинди.
2022 йил 8 октябрдан (Қрим кўприги портлатилган кун) 2023 йил 11 январгача Суровикин Россия армиясининг Украинадаги бирлашган қўшинлари қўмондони бўлиб ишлаган, кейин бу лавозимга тайинланган генерал Герасимовга ўринбосар бўлганди. 2023 йил май ойида «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин генарал Суровикин гуруҳ ва Мудофаа вазирлиги ўртасидаги воситачи бўлишини маълум қилди.
2023 йил 23 июн куни Пригожин бошчилигидаги вагнерчилар Россия Мудофаа вазирлиги уларнинг позицияларини ўққа тутганини иддао қилиб ҳарбий исюн бошлади. Суровикин вагнерчиларни тўхташга чақириб чиқиш қилган Россия ҳарбий раҳбариятидаги ягона генарал бўлганди. Шундан кейин кўринмай қолган Суровикин ҳақида турли хил миш-мишлар, хусусан, генарал қамоққа олингани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00
-
Суд Трампнинг туғилиш ҳолати бўйича АҚШ фуқаролигини беришни чеклашга оид фармонини блоклади
Жаҳон | 19:55
-
АҚШ Давлат департаменти 1,3 мингдан ортиқ ходимини ишдан бўшатишга қарор қилди — AP
Жаҳон | 19:35
-
Америкалик олимнинг мушуги иккинчи марта янги вирусни топишга ёрдам берди
Фан-техника | 19:34
Мавзуга оид

16:42
Россиянинг ягона авиаташувчи кемаси утилизация қилиниши мумкин

16:30
Мерц Россиядан Украинага етказилган зарар учун 500 млрд евро тўлашни талаб қилди

14:49
Трамп Россия бўйича «муҳим баёнот» беришини айтди

13:45