Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Диабет мактаби – саломатликка сенинг қадаминг!
Марказий Осиё мамлакатлари орасида Ўзбекистонда қандли диабетнинг тарқалиши энг юқори кўрсаткичлардан бири бўлиб, Халқаро диабет федерацияси маълумотларига кўра 7 фоизни ташкил этади, бу эса қандли диабетга қарши курашиш муаммосининг жуда долзарб эканини билдиради. Мамлакатимизда қандли диабет касаллигининг олдини олиш мақсадида аҳоли огоҳлигини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

Фото: Диабет мактаби
Рақамли ечимларнинг ўсиш тенденциясини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Эндокринологлар миллий ассоциацияси (кейинги ўринларда ЎЭМА) ва академик Й.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда РИЭИТМ деб юритилади) томонидан қандли диабет билан касалланганлар учун “Диабет мактаби” рақамли таълим платформасини яратиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ушбу лойиҳанинг вазифаси беморларга тўлақонли ҳаёт кечиришга, касалликни тўғри назорат қилишга, терапияда керакли натижаларга эришишга ёрдам беришдир. Диабет мактаби қандли диабетнинг 1-турига чалинган одамлар, шунингдек, уларнинг атрофидагилари: ота-оналар, қариндошлар, тиббиёт ходимлари ва бошқалар учун мўлжалланган.
Платформанинг ўзига хос жиҳати шундаки, сайт материаллари сараланиб, Ўзбекистон маданияти ва анъаналарига мослаштирилган ҳамда ўзбек ва рус тилларида тақдим этилган. Масалан, “Болалар учун” бўлимида эртак қаҳрамонлари асал ва новвот қандли диабет ҳақида гапириб беради, “Фойдали материаллар” бўлимида эса ўзбек миллий таомлари учун мўлжалланган нон бирликлари ҳақида маълумотлар берилган. Сайтда шунингдек, тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик, қондаги шакар миқдорини назорат қилиш, парвариш ва атрофдагиларнинг қўллаб-қувватлаши муҳимлиги ҳақида маслаҳатлар мавжуд. Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш учун барча материалларни юклаб олиш мумкин.
Узоқ кутилган воқеа, платформанинг ишга тушиши, 19 май куни Тошкентда бўлиб ўтди. Тадбирда шаҳар ва вилоятлардан 60 дан ортиқ эндокринологлар, беморларни ўқитиш бўйича инструкторлар, ЎЭМА, РИЭИТМ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, беморларни қўллаб-қувватлаш ташкилотлари вакиллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Кун дастуридан мутахассислар иштирокидаги панель муҳокамаси ўрин олган бўлиб, унда диабетологиянинг долзарб масалалари: қандли диабетни тушунишдаги тўсиқлар, шифокор ва бемор ўртасидаги онгли ҳамкорлик, беморларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш дастурлари муҳокама қилинди.
Дастурнинг энг таъсирли қисми касаллик билан қандай яшаётганликларини айтиб берган беморларнинг ҳаётий ҳикоялари бўлди. Улардан бири Александр Иванович Лесняк "Диабет билан 50 жасоратли йил учун" халқаро Жослин медали соҳибидир. Ушбу медаль худди шу номдаги Американинг диабет бўйича таълим ва тадқиқот маркази томонидан диабетга қарши курашда эришилган ютуқлар эътирофи сифатида тақдим этилади.
“Диабет мактаби” лойиҳаси жорий йилда ўзининг юз йиллигини нишонлаётган Novo Nordisk глобал фармацевтика компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди. Ўзбекистонда офиси очилганидан бери Novo Nordisk компанияси эндокринологлар, шунингдек, қандли диабет билан касалланган беморларни ўқитиш ва ривожлантиришга қаратилган таълимий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаб келмоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, Диабет мактаби лойиҳаси асосчилари бу билан чекланиб қолмайди. Келгуси режаларга сайт имкониятларини янада кенгайтириш, фойдали материаллар сонини кўпайтириш, Ўзбекистонда диабет ҳамжамиятини ташкил этиш каби вазифалар киритилган. Шунингдек, асосчилар Диабет мактаби диабетни назорат қилишда фойдали восита бўлиб, терапияда муваффақиятларга эришишга ёрдам беради, деб ҳисоблашади.
Қандли диабет ҳақида кўпроқ маълумотни http://diabet-maktab.uz/ сайтида олишингиз мумкин.
Novo Nordisk кўмагида нашр этилди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жамият | 21:42 / 14.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?
Жаҳон | 23:14
-
Кўкдаладаги портлаш, Қорақалпоғистонда аномал ҳарорат ва Мирободда ушланган подполковник – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:06
-
Германияни жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон билан ишлаши мумкин
Спорт | 22:44
-
Туркия ва АҚШ Исроилдан Сурияга ҳужумларни тўхтатишни сўради
Жаҳон | 22:19
Мавзуга оид

17:08 / 10.07.2025
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?

15:12 / 08.07.2025
Хориждан қайтган фуқаролар ОИВ инфекциясига мажбурий текширувдан ўтказилади

19:02 / 01.07.2025
Дунёда ҳар соатда 100 нафарга яқин одам ёлғизликдан вафот этади - ЖССТ

15:37 / 24.06.2025