Жаҳон | 21:26 / 02.05.2023
21324
1 дақиқада ўқилади

Хитой Осиёдаги энг чуқур нефть ва газ қудуғини бурғулашни бошлади 

Унинг чуқурлиги Эверест тоғи баландлигидан ҳам ошади. 

Фото: South China Morning Post

Хитойнинг Sinopec компанияси мамлакат шимоли-ғарбидаги Шинжон-Уйғур автоном районида Осиёдаги энг чуқур нефть ва газ қудуғини бурғулашни бошлади. 

Тақла-Макон чўли чеккасидаги Тарим кони қудуғининг чуқурлиги 9472 метр бўлиши кутилмоқда, бу Эверест тоғидан 600 метр баландроқдир. 

Мутахассисларнинг фикрича, бу жараён Хитойнинг ўта чуқур қудуқларни бурғулаш технологияси бўйича жаҳонда етакчи ўринни эгаллаб турганидан далолат беради, деб ёзди Синхуа ахборот агентлиги. 

Мавзуга оид

Эълонлар