Тошкентда Captiva ёниб кетди
Шайхонтоҳур туманида Captiva автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Фото: ЙҲХХ
Бугун, 2023 йил 1 февраль куни соат 08:30 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, КҲАЙ кўчаси, 5-уй олдида тўхтаб турган, фуқаро А.Б.га тегишли Captiva русумли автомобилда ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Бир нафар фуқаро куйиш жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Мавзуга оид

23:20 / 11.03.2025
Ангрен шаҳрида юк машинаси ёниб кетди

23:03 / 11.03.2025
Ню-Йоркдаги ўрмон ёнғинлари нима сабабдан келиб чиққани маълум бўлди

05:29 / 11.03.2025
Қашқадарёдаги заправкада иккита цистерна ёниб кетди. Жароҳат олганлар бор

10:23 / 10.03.2025