Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Воҳага борадиган автомобилларнинг йўл ҳақи 35-45 фоизга қимматлашди
2023 йил 1 январгача Тошкент автовокзалида йўл ҳақи чипталари чегирма нархда сотилади. “Водий” автотураргоҳи ҳайдовчилари учун бир марталик патта тўлови арзонлашди, “Воҳа” автотураргоҳида эса бу тўлов бекор қилинди.

Фото: Kun.uz
ИИВнинг Kun.uzʼга хабар қилишича, кейинги йилнинг 1 январига қадар Тошкент автовокзалида йўл ҳақи чипталари 5-10 минг сўмгача чегирма нархларда сотилади, автобуслар сони кўпайтирилади.
“Қурилиш автотех таъминот” унитар корхонасига қарашли “Бобуршоҳ” автотураргоҳида жойлашган “Водий” автотураргоҳидаги ҳайдовчилар учун бир марталик патта тўлови 15 минг сўмдан 10 минг сўмга туширилди.
Шу билан бирга, “Олмазор” метро станцияси ва “Тошкент” автовокзали атрофида жойлашган “Воҳа” автотураргоҳидан Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Жиззах вилоятларига қатновчи автотранспорт воситалари учун олинадиган 2 минг 500 сўмлик патта тўлови бекор қилинди.
Ўрганишларга кўра, ҳозирда Тошкент шаҳар – Фарғона водийси йўналишидаги автомобил қатнови нархлари ўртача 150 минг сўмни ташкил қилмоқда. Бу эски нарх (100-110 минг сўм)дан 30-40 минг сўмга ошганини кўрсатяпти.
Пойтахтдан воҳа вилоятлари (9 та ҳудуд)га қатнайдиган автомобилларнинг йўл ҳақи эса ўртача 35-45 фоизгача қимматлашди. Хусусан, Гулистонга 40 минг сўм (эски нарх – 20 минг сўм), Самарқандга 150 минг сўм (эски – 80 минг сўм), Нукусга 450 минг сўм (эски – 300 минг сўм) сўрашмоқда.
Вазирликка кўра, махсус ишчи гуруҳи ҳайдовчилар билан нархларни сунъий равишда оширмаслик борасида профилактик суҳбат ўтказган. Бундай ҳолатларни аниқлаш ва олдини олиш мақсадида Ўзбекистондаги барча йўловчи ташиш автовокзаллари, автостанциялар ва сунъий ташкил қилинган автотураргоҳларга ички ишлар органларининг раҳбар ходимлари масъул этиб бириктирилган, уларнинг навбатчилиги ташкил этилган.
Маълумот учун, бу йил таътил даврида Тошкент шаҳридаги ОТМда таҳсил олаётган жами 185 минг 800 нафар талабанинг 93 мингга яқини ўзининг доимий яшаш жойига қайтиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
АҚШ Сенати қўмитаси Украинага 500 млн долларлик ёрдам ажратишни маъқуллади
Жаҳон | 02:32
-
Дубайда бош ошпаз ролини сунъий интеллект бажарадиган ресторан очилади
Фан-техника | 01:29
-
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:54 / 11.07.2025
Мавзуга оид

17:36 / 02.07.2025
Ўзини ўзи банд қилган таксичилар учун солиқни агрегаторлар тўлайди

12:48 / 15.06.2025
Транспорт вазири гапи ҳукумат қарорини тўхтатиб қўя оладими? —таксичилар исталган ҳудудда ишлаш эркинлиги чекланганича қолмоқда

19:48 / 13.06.2025
Вилоятликлар ҳам Тошкентда таксичилик қила олади — транспорт вазири

21:27 / 12.06.2025