Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энергетика вазирлиги газдан ноқонуний фойдаланган заправкаларни аниқлади
Энергетика вазирлиги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича яна бир қатор ҳолатларни аниқлади.
Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, 21—22 декабрь кунлари ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида ҳудудларда учта ҳолатда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида 7,3 миллиард сўмлик бўлган 7,3 миллион куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари қайд этилган.
- Жумладан, Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида жойлашган «Газхизматтаъминот» корхонаси томонидан газ ҳисоблаш ускунасининг ўлчов тармоғига ташқи таъсир кўрсатган ҳолда 2,9 миллиард сўмлик;
- Ғузор туманида жойлашган «Тазиб» МЧЖ томонидан газ ҳисоблаш ускунасига ва ўрнатилган муҳрларга ташқи таъсир кўрсатилган ҳолда 3,5 миллиард сўмлик;
- Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт туманида жойлашган «Энерго Маштранс Импех» МЧЖ томонидан ўзбошимчалик билан газ тармоғи кириш зулфинига ўрнатилган бир маротабалик тамғани бузган ҳолда 921 миллион сўмлик табиий газ ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бюджет тизимидаги камчиликлар сунъий интеллект орқали бартараф этилади
Ўзбекистон | 21:59
-
Асаларилар ўлими давом этмоқда. Моддий зарар қопланадими?
Жамият | 21:50
-
Эндигина диплом олганларга қайси соҳаларда юқори маош таклиф этилади?
Жамият | 20:56
-
Гуманитар ташкилотлар Ғазода оммавий очарчилик бўлишидан огоҳлантирмоқда
Жаҳон | 20:50
Мавзуга оид

15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди

20:14 / 05.03.2025
Метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланади

12:33 / 08.02.2025
Анорбанк Энергетика вазирлиги ва Ўзтрансгаз биноларини сотиб олди

07:51 / 15.01.2025