ЖЧ-2022. Гана Қуддуснинг дубли эвазига Жанубий Кореяни мағлуб этди
ЖЧ-2022 H гуруҳи 2-тури доирасида Жанубий Корея Ганага қарши майдонга тушди.

Фото: Getty Images
«Education City Stadium»да 100 дақиқа давом этган учрашувнинг биринчи бўлимида Салису ва Қуддус кореяликлар дарвозасини ишғол этиб, танаффусга Ганани ғолиб сифатида олиб чиқишди – 2:0.
Иккинчи бўлимнинг 58 ва 61-дақиқаларида Чжо Гю Сон дублга эришиб, камбэк кўрсатаётган эди – 2:2.
Аммо 68-дақиқада Муҳаммад Қуддус дублини расмийлаштириб, якунда Ганага муҳим ғалабани тақдим этди – 3:2. Ўйин якунида кореяликлар устози Пауло Бенту ҳакам томонидан четлатилди.
Шу тариқа, Гана 3 очко билан ҳозирча 2-ўринга кўтарилган бўлса, корейслар 1 очко билан 4-ўринда бормоқда. Гуруҳдаги иккинчи ўйин Португалия ва Уругвай ўртасида ўтказилади (23:59). Корея сўнгги ўйинда (2 декабрь) Португалияга қарши майдонга тушади, Гана эса Уругвай билан ўйнайди.
ЖЧ-2022. H гуруҳи. 2-тур
Жанубий Корея – Гана 2:3
Голлар: 0:1 – 24 Салису, 0:2 – 34 Қуддус, 1:2 – 58 Чжо Гю Сон, 2:2 – 61 Чжо Гю Сон, 2:3 – 68 Қуддус.
Жанубий Корея – Ким Син Гю, Ким Мун Хван, Ким Ен Гвон, Ким Мин Чжэ, Ким Чжин Су, Чжон У Ен (Хван Ий Чжо, 79), Квон Чхан Хун (Ли Кан Ин, 57), Хван Ин Бом, Чжон Ву Ен (На Сан Хо, 46), Сон Ҳён Мин, Чжо Гю Сон.
Гана – Ати-Зижи, Лэмпти (Одои, 78), Амарти, Салису, Менса (Баба, 88), Парти, Қуддус (Жику, 83), Абдул-Самед, Айю (Кьере, 78), Айю (Сулаймони, 78), Уильямс.
Огоҳлантиришлар: Амарти (21), Чжон У Ен (27), Лэмпти (73), Ким Ен Гвон (77).
Мавзуга оид

12:37 / 10.03.2025
Ўзбекистон фуқароси қарийб 5,1 млн долларга Сеулдан квартира сотиб олди

16:52 / 08.03.2025
Жанубий Корея президенти тергов изоляторидан озод этилди

14:07 / 07.03.2025
Жанубий Корея президентини ҳибсга олиш ордери бекор қилинди

12:20 / 06.03.2025