Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда эканлигига кўпчилик ишонмайдиган жой – Дарбанд |Фотожамланма
Ушбу масканнинг суратларини кўрган кўплаб танишларимиз шундай жой Ўзбекистонда эканига кўпинча ишонишмайди. Харитани ёки интернетдаги маълумотларни кўрсатганимиздан кейингина ишонишади. Бундай ўзига хос ва мафтункор маскан Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида жойлашган.

Фото: Kun.uz
Дарбанд қишлоғи Сурхондарёнинг Бойсун туманида жойлашган. Дарбанд сўзи форсчадан дар — эшик, дара; банд — мустаҳкам, берк, тўсиқ деган маъноларни англатади. Қишлоқ қадимдан катта аҳамиятга эга, транзит вазифасини бажарган. Қишлоқ орқали ўтган йўл Бухоро амирлиги даврида амирликнинг ғарбий қисмини шарқий қисми билан боғловчи энг яқин йўл ҳисобланган. 1929 йилда Термизга темирйўл олиб келинганидан сўнг қишлоқ ҳудудидан ўтган йўл ўз аҳамиятини йўқотган. Лекин ҳозирда ҳам қишлоқ ҳудудидан ўтган йўл Қашқадарё ва Сурхондарёни боғловчи йўллардан бири.
Дарбандда учта дара бор, биринчиси Дарбанд дараси, иккинчи дарани кўпчилик Дарбанд конени деб атайди. Учинчиси эса Бузрукдара, яъни буюк дара деб аталади. Оҳ, бу даралар, бу ерга кирган одам ўзини бошқа оламга тушиб қолгандек ҳис қилади. Баъзи блогерлар айтганидек, бу қайсидир бошқа давлат эмас, бу айнан Ўзбекистон.
Дарбанд қишлоғи аҳолиси асосан чорвачилик, деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланади. Эркакларнинг кўпчилиги эса чет элда ишлайди.
Дарбандга келишнинг энг афзаллик тарафи, поездда боришингиз билан қишлоққа тушасиз, яъни поезддан тушиб яна қанчадир йўл юриб манзилга боришга ҳожат йўқ. Энг яхши тарафи — ҳар куни поезд бор, ҳафтада икки кун водийдан ҳам поезд боради. Сизга тавсия қиладиганимиз ўша-ўша, минг марта эшитгандан бир марта бориб кўрган афзал. Дарбандга боринг.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ДХХ раиси Афғонистон Разведка хизмати раиси ва ички ишлар вазири билан учрашди
Ўзбекистон | 13:27
-
Оҳангаронда юк машинаси ЙТҲ жойида ишлаётган инспекторлар машинасини уриб юборди
Жамият | 13:20
-
Президент мактаблари 1-босқич имтиҳон натижалари чиқди
Таълим | 13:14
-
103 хизмати барча ҳудудий филиалларида Call-back тизими йўлга қўйилмоқда
Ўзбекистон | 13:12
Мавзуга оид

14:22 / 10.04.2025
Сурхондарёда кузатилган сел кичик талафот келтирди

12:27 / 11.03.2025
Бойсунда ЙТҲ оқибатида 8 ёшли қиз ҳалок бўлди

18:37 / 28.02.2025
“Халқнинг ичида қўрқув бор” – кофрунликлар ҳамон хавотирда яшамоқда

20:17 / 29.10.2024