Ўзбекистонда доллар курси мустаҳкамланмоқда, рубл курси пасайишда давом этмоқда
Рубл курси июл ойи бошидан туша бошлаган.
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 июлда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 27,73 сўмга кўтарилиб, 10 887,87 сўмни ташкил қилди. Евро 50,93 сўмга пастлаб, 11 131,76 сўм бўлди.
Доллар курси қаторасига иккинчи кун мустаҳкамланди, бундан аввал ушбу валюта курси 23,45 сўмга кўтарилиб, 10 860,14 сўмни ташкил қилганди.
Рубл 17,04 сўмга тушиб, 168,84 сўм бўлди. Ўзбекистонда рубл курси июл ойи бошидан буён муттасил тушиб келмоқда - 1 рубл 160 сўм атрофида бўлиши охирги бор май ойи бошларида кузатилганди.
Мавзуга оид

18:32 / 13.02.2025
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси илк бор 13 000 сўмдан ошди

23:28 / 05.12.2024
Россия молия вазири рубл курсининг қулаши сабабини айтди

11:17 / 29.11.2024
Россия рубли қадрсизланмоқда: бунинг сабаблари нимада?

21:50 / 27.11.2024