Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чикагода Мустақиллик куни парадида ўт очилди. Олти киши ҳалок бўлган, 30 дан ортиқ киши яраланган
Жиноятчи қўлга олинган.
Чикаго расмийлари шаҳар чеккасидаги Ҳайленд-паркда Мустақиллик куни муносабати билан ташкил этилган парадда ўт очилиши оқибатида олти киши ҳалок бўлиб, 30 дан ортиқ киши ярадор бўлганини хабар қилди. Воқеа жойида винтовка топилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, жиноятчи томдан туриб одамларни ўққа тутган. Полиция хабар қилишича, у нарвон орқали туризм учун маҳсулотлар сотиладиган дўкон томига чиққан ва одамларга қарата ўт очган.
У тезда воқеа жойидан яширинган. Бироз вақт ўтиб полиция унинг шахсини аниқлаган: бу 22 ёшли Роберт Краймо III бўлган.
Полициянинг ҳисоблашича, у ёлғиз ҳаракат қилган. Милтиқ ҳужум жойида ташлаб кетилганига қарамай, унда ҳамон қурол борлиги ва хавфли экани айтилган.
Ҳужум мотивлари ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ.
Ҳайленд-парк полицияси шефи Крис O'Нилнинг сўзларига кўра, гувоҳлар гумондор оқ танли ва оқ ёки ҳаворанг футболкада бўлганини хабар қилишган.
«Ҳуқуқ-тартибот органлари жиноятчини қидириш билан банд, жиноят жойида ўқотар қурол топилган. Кўп сонли полиция ходимлари воқеа жойига етиб келишган ва Ҳайленд-парк атрофи ўраб олинган», дейилади Ҳайленд-парк расмий сайтида.
Кўп ўтмай уни қидириш ишлари муваффақиятли якунланган. CNN телекомпанияси хабар қилишича, полициячилардан бири Краймони автомобил рулида кўриб қолган ва уни тўхтатишга уринган. Гумонланувчи бўйсунмаган, аммо тез орада уни қувиб етиб, қўлга олишган.
«У яна ўт оча бошлади»
Парад бошланишидан ўн дақиқа ўтиб ўқ овозлари эшитилган ва байрам тўхтаган. «Мен бирин-кетин чиққан 20-25 ўқ овозини эшитдим, бу тўппонча эмас, милтиқдан отилаётганди», дея ҳикоя қилади Chicago Sun-Times нашрига маҳаллий аҳоли вакили Майлз Заремски.
«У бироз танаффусдан кейин биз томонга яна ўт очди ва бир аёл ерга қулади», дейди WGN каналига воқеанинг бошқа бир гувоҳи Майкл.
Отишма бир неча дақиқа давом этган. Парадга келганлардан бири, 39 ёшли Александер Сандовалнинг айтишича, отишма бошланганида беш ёшли ўғлини кўтариб бинолардан бирининг ичига кириб яширинишга уринган, аммо бунга муваффақ бўлмаган; шундан кейин у тор кўча томон чопган ва ўғлини чиқинди идиши ичига ташлаган. Унинг рафиқаси ва қизи «Макдональдс» ресторанига яширинган.
Отишма бошлангач олинган видеолардан бирида марш қилиб бораётган оркестр иштирокчилари парадга келган бошқа иштирокчилар ва томошабинлар билан қочишга тушганини кўриш мумкин. Бошқа видеода эса қочаётганлар атрофда нималар содир бўлаётганини англамаган ва ишини давом эттираётган бошқа ансамбл мусиқачилари оралаб чопаётгани акс этади.

Ҳайленд-парк мэри парад бекор қилинганини эълон қилган ва барчани хавфли ҳудудни тарк этишга чақирган.
Норт Шор-Ҳайленд-парк шифохонаси вакили Жим Энтони яраланганларнинг жами сони 31 киши эканини хабар қилган.
«Уларнинг кўпчилиги ўқотар қуролдан жароҳат олган, айримлар парад вақтидаги ваҳима ва тиқилинчда шикастланишган», дея қайд этган у.



Бу сўнгги ҳафталарда АҚШда кўплаб қурбонлар ва ярадорларга олиб келган илк оммавий қотиллик эмас (бир неча жабрланувчилар билан боғлиқ эпизодлар деярли ҳар куни рўй беради). 14 май куни Нью-Йорк штати Буффало шаҳридаги супермаркетда 10 киши ўлдирилиб, уч киши ярадор қилинган, 24 май куни эса Техас штатининг Увалде шаҳарчасидаги бошланғич мактабда 18 ўқувчи ва тўрт нафар катта ёшлилар ҳалок бўлиб, 18 киши шифохонага ётқизилганди. Июн ойида ҳам ўнлаб кишилар яраланишига олиб келган отишмалар бўлиб ўтган. Июн ойида АҚШ Конгресси қурол айланмасини назорат қилиш тўғрисида сўнгги йиллардаги энг йирик қонунни қабул қилди, аммо бу ҳам қатъий чекловларни назарда тутмайди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинди
Ўзбекистон | 15:52
-
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27
-
"Яшил" ташаббусларни қўллаб-қувватлаш тартиби белгиланди
Ўзбекистон | 15:19
-
Идиш ювиш губкаси: ҳожатхона таглигидан 456 баравар кўп бактерия сақлайдиган ошхона буюми ҳақида нималарни биласиз?
Жамият | 15:04
Мавзуга оид

22:21 / 07.07.2025
Туркияда отишмада ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди

18:15 / 03.07.2025
Чикагодаги тунги клубда отишма юз берди. Уч киши ҳалок бўлди ва 16 киши яраланди

19:34 / 10.06.2025
Австриядаги мактабда отишма: тўққиз киши ҳалок бўлган

20:12 / 22.05.2025