Жаҳон | 18:28 / 25.06.2022
11179
1 дақиқада ўқилади

Эрон ва АҚШ ядровий келишув бўйича музокараларни қайтадан бошлайди

ЕИ дипломатияси раҳбари Боррел Эрон ва АҚШнинг ядровий келишув бўйича музокараларни бошлаши борасида келишувга эришди. 

Фото: AFP/Getty Images

Евроиттифоқ Эрон ва АҚШнинг ядровий келишув бўйича музокараларни тиклашига ёрдам беради. Бу ҳақда ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел маълум қилди

Боррелнинг қайд этишича, у Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён билан учрашувида АҚШ билан ядровий келишув бўйича музокараларни яқин кунлар ичида тиклаш борасида келишувга эришган. 

«Менинг Теҳронга ташрифимдан асосий мақсад битта – келишувларга янги туртки бериш ва ядровий келишувни керакли оқимга қайтариш», — деди Боррел. 

22 июн куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон раҳбарияти билан музокаралар ўтказиш учун Теҳронга борганди

У Эрон президенти Иброҳим Раисий ва ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён билан ядровий келишув атрофидаги вазиятни муҳокама қилди. 

 

Мавзуга оид