Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 11 100 сўмдан пастга тушди
Ўзбекистонда қаторасига учинчи кун долларнинг расмий курси пастлади. Доллар курси 11 100 сўмдан паст бўлиши сўнгги бор март ойи ўрталарида кузатилганди.
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 майда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 42,37 сўмга пастлаб, 11 088, 20 сўмни ташкил қилди. Евро 71,20 сўмга тушиб, 11 642,61 сўм бўлди. Рубль 2,69 сўмга кўтарилиб, 177,91 сўм бўлди.
Бир кун аввал доллар курси 14,64 сўмга пастлаб, 11 130, 57 сўмни ташкил қилганди. Ушбу валюта курси кетма-кет учинчи кун пастламоқда.
Маълумот учун, Россия Украинага бостириб кирган илк ҳафталарда Ўзбекистонда доллар курси барқарорлигини сақлаб турди - 24 феврал куни расмий курс 10 840,28 сўмни ташкил этаётганди. Фақат 15 мартга келиб доллар расмий курси жиддий ўсиб, 11 000 сўмлик нуқтадан ўтди (11 033,03). Шундан кейинги кунларда курс кескинлик билан ўсиб борди - 16 мартда 11 150,12 сўм (+117,09), 17 мартда 11 330,38 сўм (+180,26 ), 18 мартда 11 571,99 сўм (241,61) - бу кўтарилишнинг энг юқори нуқтаси бўлганди. Шундан кейин курс аста-секинлик билан туша бошлади.
Апрел ойи ўрталарида 1 доллар расмий курси 11 300 сўм атрофида эди, апрел ойи охирига келиб Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 11 200 сўмдан пастга тушди.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский
Жаҳон | 00:22
-
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Жамият | 23:40 / 14.03.2025
-
Канаданинг янги бош вазири қасамёд келтирди
Жаҳон | 23:29 / 14.03.2025
-
Озода Нурсаидова клипи жараёнида авария бўлган актриса Туркияда операция қилинади — воқеа тафсилотлари
Жамият | 23:03 / 14.03.2025
Мавзуга оид

21:14 / 11.11.2022
Долларнинг расмий курси 11200 сўмдан ошди

16:50 / 06.04.2022
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет иккинчи кун пасайди

16:18 / 16.03.2022
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кескин ўсишда давом этмоқда

17:04 / 11.03.2022