Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2022 йилда реставрация қилинадиган обидалар рўйхати шакллантирилди
2022 йил давомида асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг манзилли рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар бермоқда.

Фото: Маданий мерос агентлиги
Унга кўра, рўйхатдан жами 34 та маданий мерос объекти ўрин олган ва уларни таъмирлаш-тиклаш ишлари учун жами 75 млрд сўм сарфланиши режалаштирилган. Ҳар йили республика бўйича авария ҳолатидаги ёки эътибордан четда қолган маданий мерос объектларини реставрация ва таъмирлаш-тиклаш ишлари учун миллий рўйхат шакллантирилади.
Жорий йилги рўйхатга кўра, кўплаб танқидларга сабаб бўлган Баҳодир Ялангтўшбий мадрасаси, Талипоч қалъа қолдиқлари, «Улуғбек» мадрасаси, Амир Олимхон мадрасаси, Кўк гумбаз, Оқ Сарой, Ислом Хўжа ёзги қароргоҳи, Чодра ҳовли каби объектларда реставрация ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Бухоро «Арк» қўрғони мажмуасидаги Қушбеги, Саисхона, Саломхона, Тахтхона маданий мерос объектларида ҳам таъмирлаш тиклаш ишлари олиб борилади. Энг эътиборга молик лойиҳалардан бири эса — «Арк» қўрғони мажмуаси вайроналари қисмида «Археологик парк» ташкил қилиш. Бухоро шаҳридаги «Масжиди Калон» (Пои Калон мажмуаси) қулаб тушган қисмлар ва таъмирталаб деворларини таъмирлаш-қайта тиклаш, атрофини ободонлаштириш ишларини ҳам 2022 йилнинг IV чорагида амалга ошириш режалаштирилган.
Бундан олдин маданий мерос ёдгорликларига зарар етказилгани ҳақида ишонч телефони орқали хабар бериш йўлга қўйилганди.
Тавсия этамиз
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жамият | 21:42 / 14.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади
Спорт | 23:49 / 16.07.2025
-
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?
Жаҳон | 23:14 / 16.07.2025
-
Кўкдаладаги портлаш, Қорақалпоғистонда аномал ҳарорат ва Мирободда ушланган подполковник – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:06 / 16.07.2025
-
Германияни жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон билан ишлаши мумкин
Спорт | 22:44 / 16.07.2025
Мавзуга оид

18:17 / 16.04.2025
Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси реставрация қилинади

14:14 / 19.03.2024
Эрон Ўзбекистондаги маданий мерос объектлари реставрациясида қатнашмоқчи

08:13 / 25.08.2023
Ўзбекистонда 8 мингдан ортиқ маданий мерос объекти давлат муҳофазасига олинган

17:25 / 30.11.2022