Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳкумларни озиқ-овқат билан таъминлаш меъёрларига қўшимчалар киритилади

Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар, тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар, шунингдек, махсус қабулхоналарда маъмурий қамоқ жазосини ўтаётган шахсларни озиқ-овқат билан таъминлаш меъёрларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳада Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар, тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар, шунингдек, махсус қабулхоналарда маъмурий қамоқ жазосини ўтаётган шахсларни озиқ-овқат билан таъминлаш меъёрлари”нинг 3- ва 5-сон меъёрларининг изоҳ қисмига қўшимчалар киритилиши назарда тутилмоқда.
Хусусан, тергов ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг тергов ҳаракати ёки суд мажлисидаги иштирокини таъминлаш учун амалга оширилаётган конвой ҳаракати давомида тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналари томонидан ушбу муассасалар ички тартиб-қоидаларида белгиланган вақтда конвой қилинаётган шахсларни овқатлантириш учун конвой хизматларига шахс билан бирга ушбу меъёр бўйича тайёрланган озиқ-овқатлардан овқат ажратилади.
Махсус қабулхонада сақланаётган шахслар ҳақ тўланадиган меҳнатга жалб этилган тақдирда, махсус қабулхонанинг ички тартиб-қоидаларида овқатлантириш белгиланган вақтда махсус қабулхона томонидан ушбу меъёр бўйича ҳақ тўланадиган меҳнатга жалб этилган шахслар меҳнат қилаётган жойида овқатланишлари таъминланиши бўйича механизмлар белгилаб берилади.
Шунингдек, тергов ҳибсхоналарида сақланаётган қамоққа олинган шахслар бир тергов ҳибсхонасидан бошқасига этап қилинаётган вақтида йўлда бўлган вақтида 5-сон меъёр асосида овқат билан таъминланиши кўзда тутилмоқда.
Билдирилишича, лойиҳа ИИВ тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг суд мажлиси ва тергов ҳаракатларида иштирок этишини таъминлаш учун амалга ошириладиган конвой тадбирларида, шунингдек, махсус қабулхоналарда сақланаётган шахсларни ҳақ тўланадиган меҳнатга жалб қилиш давомида уларни белгиланган меъёр асосидаги озиқ-овқат билан таъминлаш механизмларини белгилашга ва амалиётда татбиқ этилишига хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Марғилонда 35 млн долларлик city қурилиши бошланди
Ўзбекистон | 11:43
-
Давлат органларида ижро интизомига масъул бўлинмалар биринчи раҳбар бўйсунувига ўтказилади
Ўзбекистон | 11:29
-
Яна 6 та метро бекатида поездлар ҳаракати тўхтатилади
Жамият | 11:18
-
Россиянинг Киевга зарбаси: саккиз киши, жумладан бир бола яраланди
Жаҳон | 11:08
Мавзуга оид

17:38 / 05.06.2025
Тошкентда ўзини ИИВ мансабдори сифати таништириб, пул ундирмоқчи бўлган адвокат ушланди

16:21 / 07.05.2025
“Таъминотчи ҳамкорликни тўхтатгани учун” – Булунғурдаги боғчада болаларга 2 кун гўштсиз овқат берилганига изоҳ берилди

20:57 / 26.03.2025
Бош прокуратура Пискендаги колонияда асоссиз интизомий жазога тортилган маҳкум иши бўйича маълумот берди

19:33 / 04.03.2025