Ҳонгконгда коронавирусни ўлдирувчи пўлат ихтиро қилинди

Фото: Getty Images
Ҳонгконг университети олимлари ўз сиртидаги коронавирусни қисқа вақт ичида ўлдира олувчи илк зангламас пўлат ихтиро қилишди. Бу ҳақда HKET нашри хабар берди.
Янги материал ўз сиртидаги коронавирусни 3 соат ичида 99,7 фоизга йўқ қила олади. Олимлар бунинг учун зангламас пўлатнинг кимёвий таркиби ва микроструктурасини ўзгартиришган. Ҳосил қилинган пўлатда бактерияларга қарши хусусиятларга эгалиги билан маълум бўлган мис миқдори кўп фоизни ташкил қилади.
Пўлат вирус тарқалишини камайтириш мақсадида лифт тугмалари, эшик дастаклари, зина тўсиқлари ва қўл билан ушланувчи шунга ўхшаш буюмларда қўллаш учун ишлаб чиқилган. Материал нафақат коронавирусни, балки парранда гриппи, ичак таёқчаси вирусларини ҳам йўқ қила олади.
Тадқиқотга раҳбарлик қилган профессор Хуан Минсиннинг таъкидлашича, айни вақтда янги пўлатнинг коронавируснинг “омикрон” штаммига қарши самарадорлиги ўрганилмоқда.
Мавзуга оид

07:40 / 11.02.2025
Трамп пўлат ва алюминий импортига 25 фоизлик божларни жорий қилди

08:20 / 10.02.2025
Трамп пўлат ва алюминий импортига божлар ҳақида эълон қилди

16:47 / 20.01.2025
Хитойда дунёдаги энг баланд кўприк қурилиши якунига етмоқда (фото)

10:19 / 20.12.2024