Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп пўлат ва алюминий импортига божлар ҳақида эълон қилди
Қўшма Штатларга импорт қилинадиган пўлат ва алюминийга 25 фоизлик божлар барча мамлакатларга таъсир қилади ва шу ҳафтадан кучга киради, деди Оқ уй раҳбари.

Фото: EPA-EFE/ DAVID HECKER
АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШга пўлат ва алюминий импортига 25 фоизлик божлар жорий этилишини эълон қилди, деб хабар берди dpa 10 феврал, душанба куни. Республикачига кўра, янги тарифлар барча мамлакатларга таъсир қилади ва шу ҳафтадан расман кучга киради. Бундан ташқари, Трамп Америка товарларига бож қўядиган давлатлар учун «жавобан тарифлар» жорий этиш ниятида эканлигини маълум қилди.
Оқ уйга қайтгач, Трамп қаттиқ тариф сиёсатини амалга оширишга киришди. У Европа билан савдо камомадини камайтириш зарурлигини кўрсатиб, Европа Иттифоқига божлар жорий қилиш билан таҳдид қилди ва «ноқонуний муҳожирлар ва гиёҳванд моддалар таҳдиди» туфайли Хитойдан келадиган товарларга 10 фоиз, қўшни Мексика ва Канада маҳсулотларига эса 25 фоизлик божлар жорий этишни буюрди. Оттава ва Мехико АҚШ билан чегараларида хавфсизликни кучайтиришга ваъда берганидан сўнг, божлар 30 кун давомида музлатиб қўйилди.
Трамп Европа Иттифоқи ва Хитойга янги божлар билан таҳдид қилмоқда
АҚШ президенти Доналд Трамп яна Европа Иттифоқига савдо божлари жорий этиш билан таҳдид қилди. «Улар бизга жуда ва жуда ёмон муносабатда бўлишди. Шунинг учун улар божларга тайёр бўлишлари керак. Бу адолатга эришишнинг ягона йўли», — деди Трамп 21 январ куни Оқ уйдаги матбуот анжуманида.
Республикачи савдо тақчиллигидан норозилигини билдирди ва Европа Иттифоқи Америка автомобиллари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишдан бош тортаётганини қайд этди. Аввалроқ Трамп Европа Иттифоқи давлатларини АҚШдан нефт ва газ импортини оширишга чақирган эди.
Доналд Трамп президент сифатидаги биринчи муддатида пўлат ва алюминий импортига қўшимча божлар жорий қилди, бу эса Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи ўртасида кескин савдо можаросига олиб келди. Бунга жавобан Европа Иттифоқи бир қатор Америка товарлари, жумладан, Harley-Davidson мотоцикллари ва Levi Strauss кийим-кечакларига ўзининг махсус божларини ўрнатди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Кун тартибидаги маиший коррупция ва зарарни қоплаганга озодлик — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:30 / 02.08.2025
-
Хитойда эркак сув остида 5 кун яшаб, тирик қолди
Жаҳон | 23:24 / 02.08.2025
-
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда
Жаҳон | 22:55 / 02.08.2025
-
АИ-80 нархи, ундан воз кечиш ва присадкали АИ-92 — Рақобат қўмитаси изоҳлари
Иқтисодиёт | 22:24 / 02.08.2025
Мавзуга оид

13:18 / 02.08.2025
Трамп: «Медведевга айтинглар, тилини тийиб юрсин»

23:12 / 01.08.2025
Трамп Медведевнинг сўзларидан кейин иккита ядровий сув ости кемасини юборишни буюрди

13:16 / 01.08.2025
Трамп Жанубий Корея билан савдо келишуви ҳақида эълон қилди

12:32 / 01.08.2025