Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Pfizer омикрон-штаммга қарши вакцина ишлаб чиқишни бошлади

Фото: Global Look Press
Pfizer фармацевтика компанияси раҳбари Альбер Бурла коронавируснинг янги омикрон штаммига қарши вакцина ишлаб чиқиш бошланганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, вакцина 100 кундан камроқ вақт ичида тайёр бўлиши мумкин.
Аввалроқ Pfizer Европа Иттифоқи билан тузган шартномага кўра омикрон штаммининг хавфлилиги исботланса, унда ўз вакцинасини 100 кун ичида янги штаммга мослаштириши кераклиги маълум қилинган. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Ригадаги матбуот анжуманида айтиб ўтган.
Унинг таъкидлашича, олимлар 2-3 ҳафта ичида янги штамм ҳақида зарур маълумотларни йиғишлари, Европа Иттифоқи давлатлари эса эмлаш, қайта эмлаш ва санитар чораларни фаоллаштириши керак.
Коронавируснинг “омикрон” деб ном олган янги B.1.1.529 штамми дастлаб Африка жанубида аниқланди. У кўплаб мутацияларга эга бўлиб, ҳозирда у билан касалланиш ҳолатлари Европанинг бир қатор давлатларида, Ҳонгконг, Исроил ва Австралияда қайд қилинган.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Олимпия қўмитаси трансгендерларга аёллар мусобақаларида иштирок этишини тақиқлади
Спорт | 23:22
-
Сурхон давлат қўриқхонасида йирик ёнғин бошланди
Жамият | 23:11
-
БМТ суди иқлим ўзгаришини жиддий таҳдид деб тан олди
Жаҳон | 22:59
-
Мигрантларни Россияга киришдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш ва эмлаш таклиф этилди
Жаҳон | 22:56
Мавзуга оид

15:12 / 15.05.2025
Еврокомиссия Pfizer билан вакциналар бўйича ёзишмалар ишида ютқазди

23:23 / 14.04.2025
Pfizer ножўя таъсирлар туфайли семиришга қарши дори ишлаб чиқишни тўхтатади

00:49 / 08.12.2024
Венгрия ва Полша Еврокомиссия раҳбарига қарши суд жараёнларига қўшилди

13:47 / 28.03.2023