Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский олигархларнинг сиёсатга таъсирини чекловчи қонунни имзолади

Фото: ZelenskyyUa / Twitter
Украина президенти Владимир Зеленский “Олигархлар ҳақидаги қонун” деб аталаётган қонунни имзолади. Унга кўра, Украинада кун кўриш учун зарур бўлган энг кам пулнинг 1 миллион миқдоридан кўпроқ (2,19 млрд гривен ёки 84 млн доллар) бойликка эга бўлган фуқароларнинг мамлакат сиёсий ҳаётига таъсири чекланади.
“Олигархларга қарши қонунни имзоладим. Ушбу ҳужжат йирик бизнес ва сиёсатчилар ўртасидаги муносабатларни тубдан ўзгартиради. Эндиликда барча иқтисодий ўйинчилар қонун олдида баробар бўлади ва ўзига сиёсий имтиёзларни сотиб ололмайди. Қонуннинг синдирилишига йўл қўймаймиз!” деб ёзган Зеленский.
Унинг таъкидлашича, Европанинг барча муваффақиятли давлатларида олигархлар деб номланувчи ҳокимият бўғини йўқ. “Ушбу давлатларда ҳокимият бир гуруҳ бойваччалар учун эмас, балки ўз фуқаролари манфаатлари учун ишлайди. 2019 йилги сайловларда фуқароларимиз Украинада айнан шундай ўзгаришлар юз бериши учун овоз беришганди”, деб қўшимча қилган Украина етакчиси.
Таъкидланишича, ушбу қонун йирик бизнесни сиёсий курашдан ажратиш ва мамлакат иқтисодий ҳаётига олигархларнинг салбий таъсирини чеклашни таъминлайди.
Ушбу қонун билан олигарх деб кимни қабул қилиш учун мезонлар ўрнатилади. Жумладан, олигарх деб бир вақтда камида ушбу учта мезонга жавоб берувчи жисмоний шахсларга айтилади: сиёсий ҳаётда иштирок этади, ОАВга катта таъсир кўрсатади, бозорда монопол ҳолатни эгалловчи субъектнинг эгаси ва камида бир йил давомида ушбу ҳолатни қўллаб-қувватлаб келган шахс.
Зеленский олигархларга қарши кураш бошланиши ҳақида март ойида эълон қилган. Ўшанда у давлат захиралари, табиий бойликлари, стратегик корхоналар ва конституциявий суднинг ноқонуний ўзлаштирилиши сабабли “адолат тикланишини” айтган.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

22:31 / 15.07.2025
Трампдан янги дедлайн – 50 кун. Бу нима дегани?

21:23 / 15.07.2025
Қуролланишнинг янги даври бошланди. Ҳарбий бюджети энг катта давлатлар қайси?

18:39 / 15.07.2025
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна уч ойга узайтирилди

14:51 / 15.07.2025