Ироқда 300га яқин одам таомдан оммавий заҳарланди

Фото: AP
Ироқ жанубида жойлашган Майсан вилоятида камида 290 киши оммавий заҳарланди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.
Маълумотларга кўра, одамларда кафелардан бирида тановул қилгандан кейин заҳарланиш аломатлари кузатилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари кафе эгасини ва воқеага алоқадорликда гумонланган яна 6 кишини қўлга олган.
Шу билан бирга, вилоят соғлиқни сақлаш департаменти вакилининг маълум қилишича, оммавий заҳарланишга таом эмас, сувдаги инфекция сабаб бўлиши мумкин. Унинг айтишича, айни вақтда инфекция манбасини аниқлаш учун тегишли лаборатория текширувлари олиб борилмоқда. Барча жабрланувчилар шифокорлар назоратида қолмоқда ва уларга тегишли ёрдам кўрсатилмоқда.
Аввалроқ Мисрнинг Хургада курорт шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида 40 нафар россиялик сайёҳ заҳарлангани маълум қилинганди.
Мавзуга оид

17:24 / 03.02.2025
Швеция Қуръонни ёқиб юборган Момика ўлимида гумон қилинганларни озод этди

17:34 / 31.01.2025
Туркия остида ер қобиғидаги улкан ёриқ топилди

16:28 / 08.01.2025
Янги Сурияда террорчи ташкилотларга ўрин йўқ – Эрдўған

21:05 / 24.12.2024