Тошкентда рентген плёнкаларини 14 000 долларга сотиб юборган фуқаро ушланди
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Департамент Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ДБҚ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Л.А. ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган тиббий буюмлар туркумига кирувчи жами 20 000 дона рентген плёнкаларини харидорга 14 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, Департамент ҳамда ДХХнинг Шайхонтоҳур тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Д.В., С.Х. ва И.Ж. кучли таъсир қилувчи 100 дона “Регапен” номли дори воситасини 2,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, улардан жами 112 дона “Регапен” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

10:10 / 05.03.2025
Солиқ, божхона, банк ходимлари, ҳоким ўринбосари ва тадбиркорлардан иборат жиноий гуруҳ аниқланди

13:45 / 04.03.2025
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда

11:22 / 27.02.2025
Ўзбекистонда ҳар 100 минг аҳолига қарийб 200 тадан содир этилган жиноятлар тўғри келди

08:13 / 27.02.2025