Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда
Президент томонидан «Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун имзоланди.
Жиноят-процессуал кодексига киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ, бундан буён Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг терговчилари ҳам дастлабки терговни амалга оширади.
Департамент терговчилари қуйидаги жиноятлар билан боғлиқ ишлар бўйича дастлабки терговни амалга оширади:
• валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш;
• тўловга сохта қобилиятсизлик;
• тўловга қобилиятсизликни яшириш;
• қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш;
• жуда кўп миқдорда солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш;
• истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жуда кўп миқдорда;
• бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёхуд баданга ўртача оғир ёхуд оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса;
• этил спирти, алкогол ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланиши ёки ишлаб чиқарилиши.
Департаментнинг Давлат молиявий назорати инспекцияси:
- бюджет тўғрисидаги қонунчиликка, бюджет ва смета-штат интизомига риоя этилиши;
- бюджет тизими бюджетларининг харажатлари ижроси;
- бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан тўловларни амалга оширишнинг навбатлилиги, муддатларига риоя этилиши ва тўлиқлиги;
- бюджет тизими бюджетлари маблағларининг мақсадли сарфланиши;
- ривожланиш давлат дастурларини амалга ошириш учун марказлаштирилган манбалардан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши;
- Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик муассасалари томонидан чет эл валютасидаги маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланилиши;
- пенсиялар ва нафақалар тўғри тайинланиши, ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши;
- бюджет субсидиялари, ссудалари ва кредит линияларидан мақсадли фойдаланилиши;
- Ўзбекистон томонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитлардан (қарзлардан) мақсадли фойдаланилиши;
- инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилиши;
- давлат харидлари бўйича тендер (танлов) савдоларининг тўғри ўтказилиши устидан давлат молиявий назоратини амалга оширади.
Мавзуга оид

10:10 / 05.03.2025
Солиқ, божхона, банк ходимлари, ҳоким ўринбосари ва тадбиркорлардан иборат жиноий гуруҳ аниқланди

20:26 / 03.03.2025
Камбағалликни қисқартиришда Ҳиндистон тажрибаси: муқобил йўл топилди

14:52 / 03.03.2025
Иқтисодиётда хусусий секторнинг роли янада оширилади

11:22 / 27.02.2025