Ўзбекистон йўлларида август ойида 18та янги радар ишга туширилди
Ўзбекистон ҳудудида август ойида ишга туширилган онлайн режимида ишловчи стационар радарлар тўғрисида маълумот берилди.

ИИВ ЙҲХББ хабарида маълум қилинишича, август ойида жами 18та стационар радар ишга туширилди.
Ҳудудлар кесимида 18та радарнинг 8таси Сурхондарё, 8таси Хоразм ва 2таси Тошкент вилоятига тўғри келмоқда.
Уларнинг жойлаштирилган жойи қуйидагича:
Kun.uz ушбу радарлар бўйича қўшимча маълумот олиш учун ЙҲХББ ахборот хизмати билан боғланди. Ахборот хизмати вакили Азизхон Муродовнинг маълум қилишича, радарларнинг барчаси давлат томонидан ўрнатилган бўлиб, уларнинг ҳеч бири тадбиркорларга тегишли эмас. Унинг қўшимча қилишича, ҳали тадбиркорлар томонидан йўлларда радарлар ўрнатилганича йўқ.
Аввалроқ, очиқлик ҳақидаги президент фармони ижроси доирасида Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги йўлларда ишлаётган фоторадар ва камералар рўйхати эълон қилинганди. Шунингдек, ЙҲХББ томонидан июл ойида ишга туширилган стационар фоторадар ва камералар тўғрисида ҳам маълумот берилганди.
Мавзуга оид

12:38 / 25.02.2025
Ҳозирча камера ва радарларга тушганда ёзиладиган жарималар 12 балли тизимга қўшиб ҳисобланмайди

18:41 / 29.04.2024
Тошкент вилоятидаги 6 та туманга янги радарлар ўрнатилади

10:15 / 27.03.2024
1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида видео-фоторадарлар ўрнатилади

21:55 / 26.02.2024