Оқ уй Афғонистонда юзга яқин америкалик қолаётганини маълум қилди

Фото: Reuters
АҚШ Кобул аэропортида авиаалоқа яқин кунларда тикланиб, Афғонистонда қолаётган америкаликлар мамлакатни тарк эта олишига умид билдирмоқда. Бу ҳақда Оқ уй вакили Рон Клайн CNN телеканали эфирида айтиб ўтди.
“Бизнингча, Афғонистонда юзга яқин америкалик қолмоқда. Биз ўзи ҳақида маълум қилган барча билан мунтазам алоқада бўлиб турибмиз. Яқин кунларда Қатар Кобулдан авиаалоқани яна йўлга қўйишига умид қилмоқдамиз. Агар улар бунинг уддасидан чиқишса, унда америкаликлар Афғонистондан учиб кета олишини истаймиз”, деб айтган Клайн.
Аввалроқ Оқ уй баъзи америкаликлар Афғонистонни тарк этишни истамаётганини маълум қилганди. Бунга сабаблардан бири уларнинг Афғонистонда қариндошлари борлиги ҳисобланади.
Мавзуга оид

13:52
АҚШ Россия банк сектори ва нефтига қарши санкцияларни кучайтиради

09:41
Трамп АҚШ Гренландияни қўшиб олишига ишоняпти

23:00 / 13.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди

22:06 / 13.03.2025