Жамият | 11:43 / 02.04.2021
6156
7 дақиқада ўқилади

ИИВ хорижий журналистни ёлғон маълумот тарқатишда айблади

Фото: tergovdepartamenti.uz

Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати польшалик журналист Агнешка Пикулицкани твиттердаги саҳифасида «аслида рўй бермаётган воқеаларни ёритиб келиш»да айблаб, баёнот берди.

«Хорижий журналистнинг миллий қонунчиликка риоя этмаслиги мумкинми?» сарлавҳаси билан эълон қилинган баёнотда халқаро журналист Тошкентда номаълум шахслар томонидан дўппосланган блогер Миразиз Базаров атрофида содир бўлаётган воқеаларга нохолис ёндашгани қайд этилган.

«Биз эътиборни 2021 йилнинг февраль ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан аккредитациядан ўтиб Ўзбекистонда фаолият юритаётган «Аль Жазира» мухбири Агнешка Пикулицкага қаратмоқчимиз. Журналист, жорий йилнинг 29 мартдан бошлаб Миразиз Базаров атрофида бўлаётган воқеаларга нохолис ёндашиб, ўзининг Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифасида аслида рўй бермаётган воқеаларни ёритиб келмоқда», дейилади баёнотда.

ИИВ журналистнинг бир нечта твитлари таржимасини келтиради.

«Менинг йигитимни махсус хизматлар сўроқ қилишяпти, (у журналист эмас, фаол эмас, фақат кеча мен билан больницада бўлган). Бу нотўғри йўл. Ҳурматли махсус хизматлар, сизлар одамларга ўлдириш билан таҳдид қилаётган, радикаллар билан ишни ҳал этинг», дейилган 29 март куни ёзилган твитлардан бирида.

«Махсус хизматлар гейларни фаол қидиришмоқда. Одамларнинг расмларини кўрсатиб, уларни гейликда гумонлашяпти.

Одамларга ЛБГТ жамоаси ҳақида маълумот тарқатиш ҳақида босим ўтказишяпти. Эртага бошқалар ҳам сўроқ қилинади. Бу янги Ўзбекистон».

«Мен биламан, Махсус хизматлар менинг дўстларимдан гейлар ҳақида сўрашяпти. Мен хорижлик бўлганим учун мени сўроққа чақиришмади. Ишонинг, бу ялмоғизларга ов!»

«Мен, унинг (Миразиз Базаров — таҳр.) провокациялари ҳақида биламан. Лекин бу унинг оёғини синдиришга баҳона эмас. Унинг гапига биз шубҳа билан қараймиз. Энди, барча шифохонага бориб ундан хабар олган одамлар ЛБГТ жамоасига алоқадорлиги бўйича савол туғилмоқда. Менинг йигитим синиб қайтиб келди», дейилган 30 март куни ёзилган яна бир хабарда.

Агнешка Пикулицка 31 мартдаги твитида унга қарши қилинган таҳдидлар скриншотини эълон қилади:

«Менга ҳам таҳдидлар кела бошлади. Ҳозирги кунда ҳукуматнинг расмий сиёсати шунақа одамларни қўллаб-қувватлаши шармандалик… Бу одамлар назоратдан чиқиб кетса, бу сизнинг айбингиз бўлади. Бунга сиз жавобгарсиз».

«Ниқобланган ҳолдаги шахсий адовати ёки ҳиссиётини баён этаётган мазкур журналист, маълумотларни гўёки Ўзбекистонда рўй бераётган „салбий ахборот“ сифатида бир қатор хорижий интернет нашрларига тарқатган.

Ваҳолангки, ушбу маълумотлар ҳақиқатга мутлақо мос келмайди ҳамда мамлакатимизнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларини обрўсизлантиришга қаратилганлигининг яққол мисоли.

Мухбир Агнешка Пикулицка ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши мажбуриятини унутиб, ахборотни бузиб талқин этиб ва сохталаштириб тарқатган. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари эркинлигини суиистеъмол қилган», — дейилади ИИВ баёнотида.

Шу билан бирга, ушбу журналист ўз ҳаракатлари билан, Ўзбекистон Республикасининг «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни 6-моддаси, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги қонуни 7-моддаси ҳамда «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуни 6-моддаси талабларини бузгани таъкидланган.

«Ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборотни тарқатиб, фуқароларимизнинг онгини чалғитиш, давлат органлари фаолиятига нисбатан ишончсизлик уйғотиш ҳамда хорижий оммавий ахборот воситаларига нохолис маълумотлар етказиб, юртимиз ҳақида салбий фикр шаклланишига сабабчи бўлишдан бу аёлга нима наф?» — дея якунланади ИИВ баёноти.

Агнешка Пикулицка бунга жавобан 2 апрель куни твиттердаги саҳифасида «агар айбдор бўлса суд олдида жавоб беришга тайёрлиги, акс ҳолда вазирлик ундан узр сўрашини талаб қилиши»ни маълум қилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти