Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВда «Al Jazeera» билан музокаралар ўтказилди. Ўтган ойда вазирлик ушбу ОАВ мухбири аккредитациясини узайтиришни рад қилганди
8 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов Қатарнинг «Al Jazeera» медиа-корпорацияси бош директори Мустафо Суаг билан онлайн-мулоқот ўтказди.

Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуфбек Қобилжоновнинг маълум қилишича, мулоқот самимий ва дўстона руҳда ўтган. Мустафо Суаг Ўзбекистоннинг очиқлик сиёсати ва халқаро медиа тузилмалар билан ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини ижобий баҳолаган.
Маълум қилинишича, музокараларда Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ходимлари, ташкилотлар ва идоралар матбуот хизматлари мутахассисларининг касб маҳоратини ошириш бўйича тренинглар, семинарлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш, журналистлар тайёрлашга ихтисослашган олий ўқув юртлари ва «Al Jazeera» медиа институти ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойи бошларида «Al Jazeera» телеканали мухбири, польшалик журналист Агнешка Пикулицка Ташқи ишлар вазирлиги ходимини шилқимликда айблаб, аккредитация масаласи олти ойда ҳам ҳал бўлмаганини билдирганди. Шунингдек, у ўзига нисбатан босим бўлгани, ижобий материал ёзишни сўраб, қистов қилинганини айтган.
Ҳолат юзасидан кенг жамоатчилик ва халқаро ташкилотлар ўз муносабатини билдиргач, ТИВ журналистга тегажоғлик қилган ходим ишдан бўшатилганини таъкидланиб, аккредитация масаласини бир неча кунда ҳал қилиб берган.
2021 йил апрель ойи бошларида, бошқа масала юзасидан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати Агнешка Пикулицкани Твиттердаги саҳифасида «аслида рўй бермаётган воқеаларни ёритиб келиш»да айблаб, баёнот берган.
Июнь ойи бошларида Ташқи ишлар вазирлиги «Al Jazeera» мухбири томонидан Ўзбекистон қонунчилиги бузилиши ҳолатлари қайд этилган деган важ билан унинг аккредитациясини узайтирмаслик тўғрисида қарор қабул қилганини билдирган эди.
Агнешка Пикулицка Ўзбекистон қонунчилигини қачон ва қайси бандларини бузгани юзасидан юборилган Kun.uz сўровига жавобан, Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳақда А.Пикулицка ёзма тарзда хабардор қилинганини, шундай экан, бу борадаги маълумотларни ошкор қилиш мақсадга мувофиқ эмаслигини билдирган.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Боку ва Ереван ўз чегараларида учинчи мамлакатлар кучларини жойлаштирмайдиган бўлди
Жаҳон | 20:26
-
Янги Зеландия Фаластин давлатини тан олиш имкониятини кўриб чиқмоқда
Жаҳон | 20:17
-
Озарбойжон Украинага 2 млн долларлик ёрдам ажратди
Жаҳон | 19:53
-
Коррупция можаролари сабабли Абу-Дабига кўчиб кетган Испания фахрий қироли Португалияга кетмоқчи
Жаҳон | 19:21
Мавзуга оид

09:54 / 06.05.2024
Исроил бош вазири мамлакатда Al Jazeera ёпилишини тасдиқлади

09:18 / 09.11.2023
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси ўриндошлик асосида Канададаги элчи этиб тайинланди

09:10 / 02.05.2023
Фурқат Сиддиқов Жо Байденга ишонч ёрлиғини топширди

10:10 / 04.04.2023