Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадада миянинг номаълум касаллигига учраш ҳолатлари қайд этилмоқда

Канадада олимлар хотира йўқолиши, галлюцинация ва мушаклар атрофиясига олиб келувчи аввал номаълум бўлган мия касаллигини ўрганишмоқда.
The Guardian нашрининг хабар беришича, ушбу касаллик ҳақида Ню-Брансуик провинцияси соғлиқни сақлаш агентлигининг шифокорларга йўллаган мактубидан матбуот хабар топгач маълум бўлган. Мактубда шифокорлардан белгилари бўйича кам учровчи ва бош ҳамда орқа мия пўстлоғи ва пўстлоқости марказларини зарарловчи Крейтцфелдт-Якоб касаллигига ўхшаш номаълум касалликка чалиниш ҳолатлари қайд этилаётгани сабабли огоҳ бўлиш сўралган. Бироқ бирорта беморда Крейтцфелдт-Якоб касаллиги тасдиқланмаган.
Айни вақтда Канадада ушбу касалликка чалиниш бўйича 43та ҳолат қайд этилган. Шифокорлар бундай илк ҳолатни 2015 йилдаёқ қайд қилишган, 2019 йилда ушбу касаллик 11 кишида, 2020 йилда эса 24 кишида аниқланган. Улардан 5 нафари вафот этган.
Ушбу касалликка чалинганлар оғриқ, спазмлар ҳис қилганлар, уларда хавотирланиш ва депрессия кузатилган. 1,5—3 йил ичида симптомлар кучайиб, беморларда когнитив бузилишлар – хотира йўқолиши, мушаклар атрофияси ва бруксизм (уйқуда тишларни беихтиёр ғижирламоқ) пайдо бўлган. Баъзи беморларда галлюцинациялар кузатилган.
Таъкидланишича, номаълум касалликка учраш билан боғлиқ аксарият ҳолатлар Акад яримороли ва Ню-Брансуикдаги Монктон шаҳрида қайд қилинган.
Ҳозирда тадқиқотчилар гуруҳи ушбу касаллик ва экологик муаммолар орасида боғлиқлик борлигини аниқлашга ҳаракат қилишмоқда.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳарбий тарихчи: Украинадаги уруш ҳеч қачон тугамаслиги мумкин
Жаҳон | 09:20
-
Ўзбекистоннинг Беларусдаги туризм элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 08:51
-
Россия армияси ҳақидаги «фейклар» иши бўйича айбланувчилар «террорчилар рўйхати»га кирди
Жаҳон | 08:40
-
Қирғизистон Ўзбекистонда кигиз маҳсулотлари ишлаб чиқармоқчи
Иқтисодиёт | 08:30
Мавзуга оид

08:31 / 19.07.2025
Оғир касалликка чалинган маҳкумларни озод қилиш қоидаларига ўзгартириш киритилади

19:46 / 07.07.2025
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин

09:41 / 30.06.2025
Канадада Ердаги энг қадимий тошлар топилди

14:52 / 28.06.2025