Ла Лига. «Барселона» «Валенсия» билан баҳсда очко йўқотди
Ла Лига 14-тури доирасидаги марказий учрашув «Барселона» ва «Валенсия» ўртасида ўтди.

«Камп Ноу»да кечган учрашувнинг 29-дақиқасида Диакаби ҳисобни очган бўлса, бўлим якунида Месси ҳисобни тенглаштирди. 52-дақиқада Араухо каталонияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, аммо 69-дақиқада Макси Гомес «Валенсия»га дуранг келтирувчи гол муаллифига айланди – 2:2.
Натижада, «Барса» 21 очко билан ҳозирча 5-ўринда қолган бўлса, 15 очкога эга «Валенсия» 12-ўринга кўтарилган.
Ла Лига. 14-тур
Барселона – Валенсия 2:2
Голлар: 0:1 – 29 Диакаби, 1:1 – 45 Месси, 2:1 – 52 Араухо, 2:2 – 69 Макси Гомес.
Барселона – тер Стеген, Альба, Араухо, Дест, Мингеса, Бускетс (де Йонг, 46), Коутиньо (Лангле, 79), Педри (Пьянич, 86), Месси, Брэйтуэйт, Гризманн (Тринкау, 73).
Валенсия – Доменек, Диакаби, Габриэл Паулиста, Гайя, Васс, Солер, Муса (Алекс Бланко, 42), Черишев, Рачич, Гедеш (Вальехо, 87), Макси Гомес.
Мавзуга оид

10:50 / 09.03.2025
«Сити» муҳим ўйинда ютқазди, «Барселона»да фожиа. Кун ўйинлари

03:05 / 06.03.2025
«ПСЖ» «Ливерпул»га аламли тарзда ютқазди, «Барса» 10 киши бўлиб ғалаба қозонди

13:10 / 03.03.2025
«Барселона»дан яна голлар ёмғири, «МЮ»да яна мағлубият. Кун ўйинлари

11:29 / 26.02.2025