«Бу – жиноят». Озодбек Назарбеков Тош ҳовли девори бузилиши ҳақида
«Тез орада бунга алоқадор барча жиноятчиларга тегишли чоралар кўрилади», – деди маданият вазири.

Фото: Маданият вазирлиги
Маданият вазири Озодбек Назарбеков Хивадаги Тош ҳовли саройи деворининг бир қисми амалдаги тартибга зид равишда бузилганига муносабат билдирди.
Kun.uz мухбирининг хабарига кўра, вазир ҳолатни прокуратура ўрганаётганини маълум қилган.
«ЮНЕСКО рўйхатига кирадиган ушбу обиданинг деворлари бузилиши бўйича прокуратура ходимлари тегишли ишларни олиб боришяпти. Бу – жиноят ва тез орада бунга алоқадор барча жиноятчиларга тегишли чоралар кўрилади.
Лекин бунинг ўзи етарли бўлармикан? Бизда аввало маданий меросга бўлган муносабатни ўзгартириш керак. Токи жамиятда тарихий обидаларни асраб-авайлаш муҳити шаклланмас экан, 50 йилдан кейин ҳам ҳар гал бу ҳолат такрорланганда «Маданият вазирлиги қаерга қараяпти?» деган саволлар айланаверади», – деди Назарбеков Тошкент ёшлар форуми доирасида ўтказилган «Тошкентнинг маданий ва туристик қиёфаси – 2030» мавзусидаги мулоқотда.
Эслатиб ўтамиз, 1832–38 йилларда қурилган сарой деворининг бир қисми 2020 йил декабрь ойида бузилди.
Ичан-Қалъа масъуллари буни девордаги оғиш билан изоҳлаб, девордан олинган ғиштлар «бутунлигича ўз ўрнига қайтариб терилиши»ни айтмоқда.
Маданий мерос департаменти эса реставрация лойиҳаси илмий-эксперт кенгашидан ўтказилмаганини маълум қилган.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди

00:26 / 14.05.2025
Миллий рассомлик ва дизайн институтига ректор тайинланди

08:07 / 12.05.2025
Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилади

22:21 / 08.05.2025