Атамбоевнинг иши қайта кўриб чиқиш учун судга юборилди
Алмазбек Атамбоев Азиз Батукаев иши бўйича 11 йил икки ойга озодликдан маҳрум қилинган.

Фото: Reuters
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоевга оид жиноят иши қайта кўриб чиқиш учун Олий суд томонидан қуйи инстанцияга юборилди. Бу ҳақда мамлакат Олий суди матбуот хизмати хабар берди.
"2020 йил 30 ноябр куни Олий суд криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши тўғрисидаги иш бўйича иккита қуйи инстанциянинг ҳукмларини бекор қилди ва уни қайтадан кўриб чиқиш учун Бишкекнинг Первомайский райони судига юборди", - дейилади хабарда.
Атамбоев мазкур иш бўйича 11 йил икки ойга озодликдан маҳрум қилинган.
2013 йилда 16 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Батукаев муддати якунланмай туриб озодликка чиқарилган. Атамбоев президентликдан кетгач, бу иш борасида текширув бошланди. Атамбоев айбини тан олмагач, ҳарбийлар унинг уйига бостириб кириб, қўлга олишганди.
Мавзуга оид

20:37 / 10.03.2025
Европа Иттифоқи Тожикистонга чегара хавфсизлигини яхшилашга ёрдамлашади

16:57 / 10.03.2025
Қирғизистонда Боткендан Қўқонгача темирйўл қурилиши мумкин

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

11:29 / 26.02.2025