Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Audi S3 моделининг янги авлоди тақдим қилинди
Audi компанияси S3 моделининг янги авлодини тақдим қилди. Седан ва ҳэтчбек кўринишидаги моделларининг ўлчами катталашди, ташқи кўриниши ўзгарди ва янги моторга эга бўлди. Илк автомобиллар октябрь ойида сотувга чиқарилади.

Фото: Audi
Audi S3 Sportback ва S3 Sedan моделини 6 бурчакли Singleframe панжараси орқали таниб олиш мумкин. S3 моделларининг аввалги авлодига нисбатан янги автомобилларнинг ўлчами катталашган. Sportback модификацияси 3 сантиметрга узайган, «седан» эса 4 сантиметрга. Янги S3 моделларини базавий 18 дюймли ёки қўшимча тўлов орқали 19 дюймли ғилдираклар билан харид қилиш мумкин.
Янги модификациялар салони алюмин ва карбон қўшимчаларга эга табиий тери билан безалган. 10,25 дюймли прибор панели ўрнатилган. Бундан ташқари, Wi-Fi уланиш нуқтаси ва йўллардаги ҳолатни башорат қилиш технологияси билан бойитилган. Яна бир ўзига хос хусусияти - Audi Connect калити бўлиб, автомобиль двигатели смартфон орқали ишга туширилиши, эшиклари очилиб, ёпилиши мумкин.
Янги S3 моделларига 2 литрли, 310 от кучига эга TFSI двигателлари ўрнатилган. Автомобиль 7 босқичли «робот» узатма қутисига эга. 100 км/соат тезликка 4,8 секунд ичида чиқади. Максимал тезлик 250 км/соатга тенг.
Янги Audi S3 моделларига Европада 2020 йил август ойидан буюртма бериш мумкин бўлади. Илк автомобиллар октябрь ойида дилерларга етказилади. Германияда S3 Sportback нархи 46,3 минг евродан (ҳозирги валюта курси бўйича 539 млн сўм) бошланади. S3 Sedan нархи қимматроқ – 47,1 минг евро (ёки 568 млн сўм). Шунингдек, савдога Edition one чекланган серияли автомобиллар ҳам чиқарилади. Улар Python Yellow ва Tango Red рангларида мижозларга таклиф этилади.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 13:18 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Япониялик олимлар озишнинг кутилмаган усулини ишлаб чиқади
Жамият | 00:31
-
OpenAI сунъий интеллект асосидаги браузерини ишга туширади
Фан-техника | 00:11
-
Еврокомиссия мигрантлар оқими сабаб Африкага ёрдам кўрсатишни тўхтатиши мумкин
Жаҳон | 23:41 / 09.07.2025
-
Россия фронтда муҳим ютуқларга эришди, Путин Трампга узил-кесил йўқ деди — “Геосиёсат”
Жаҳон | 23:17 / 09.07.2025
Мавзуга оид

11:15 / 08.04.2025
Audi АҚШга автомобил етказиб беришни божлар туфайли тўхтатди

11:26 / 18.03.2025
Audi 2029 йилгача Германияда 7500 та иш ўрнини қисқартиради

20:49 / 16.09.2024
Брюсселда Audi заводининг ёпилишига қарши иш ташлашлар бўлиб ўтди

13:21 / 28.06.2023