Макрон Россия ва Туркияни Ливанга ёрдам беришга чақирди

Фото: Reuters
Франция президенти Эммануэль Макрон Россия ва Туркиядан кучли портлашдан жабр кўрган Ливан пойтахти Байрутга ёрдам кутаётганини айтди.
“Ёрдам беришга чақириқ Туркия ва Россияга ҳам йўлланганди. Туркия видеоанжуманга қўшила олмади, бироқ ёрдамга ўз ҳиссасини қўшади. Мен Россия ҳам шундай йўл тутишига ишончим комил”, деб айтган Макрон Ливанга ёрдам пули йиғиш бўйича ўтказилган халқаро донорлик анжумани очилишида.
Франция президентининг таъкидлашича, бош мақсад Ливан халқига жойларда ёрдамни тез ва самарали мувофиқлаштиришдан иборат.
Байрут портидаги кучли портлаш 4 август куни содир бўлди. Натижада шаҳарга жуда катта зарар етди, 5 мингдан ортиқ одам жабрланди, 300 мингдан ортиғи уйларидан маҳрум бўлди, 150дан ортиқ одам ҳалок бўлди.
Ливан расмий идоралари маълумотига кўра, денгиз портидаги омборда сақланган 2,75 минг тонна селитра ёнида пайвандлаш ишларини бажаришда хавфсизлик техникаси бузилгани портлашга олиб келган.
Мавзуга оид

11:20
Макрон иттифоқчиларни Киев учун кафолат режасини ишлаб чиқишга чақирди

22:44 / 11.03.2025
Франция Украинанинг қуролсизлантирилишига қарши эканини маълум қилди

14:38 / 11.03.2025
Ўзбекистон ва Франция: асосий ҳамкорлик йўналишлари қайсилар?

20:14 / 10.03.2025