Берунийдаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
Беруний тумани ҳокимлиги ёқилғи қуйиш шохобчасида юз берган ёнғин бўйича расмий маълумот берди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати
Қайд этилишича, бугун соат 11:37ларда “Икром-Азизбек-Акром” хусусий корхонасига қарашли кўп тармоқли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин келиб чиқди.
Ёнғинни бартараф қилиш учун Ёнғин ўчириш техникалари ва Фавқулодда вазиятлар бўлимининг махсус техникалари етиб келган. Ёнғин 13:40да қамраб олинди ва 14:10да бутунлай бартараф этилди.
Ёнғин натижасида жабрланганлар йўқ. Ҳеч кимга зиён етмаган. Ҳозирда барча тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

23:20 / 11.03.2025
Ангрен шаҳрида юк машинаси ёниб кетди

23:03 / 11.03.2025
Ню-Йоркдаги ўрмон ёнғинлари нима сабабдан келиб чиққани маълум бўлди

05:29 / 11.03.2025
Қашқадарёдаги заправкада иккита цистерна ёниб кетди. Жароҳат олганлар бор

10:23 / 10.03.2025