МБ: Карантин даврида халқаро пул ўтказмалари хизмати чекланмайди
Марказий банк бошқарма бошлиғи Хусанхўжа Обидов карантин даврида банклар орқали халқаро пул ўтказмалар хизматлари чекланмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
МБ: Карантин даврида халқаро пул ўтказмалари хизмати чекланмайдиМБ: Карантин даврида халқаро пул ўтказмалари хизмати чекланмайди 👉 https://kun.uz/95792943
Posted by Kun.uz on Saturday, March 28, 2020
Марказий банк бошқарма бошлиғи Хусанхўжа Обидов маълумотига кўра, халқаро пул ўтказмаларига коронавирус пандемияси туфайли чеклов ёхуд тақиқ ўрнатилмаган.
«Таъкидлаш лозимки, айни пайтда халқаро ва чегаралараро пул ўтказмаларда ҳеч қандай тақиқ йўқ. Барча банклар кундалик иш тарзида фаолиятини давом эттирмоқда», - дея маълумот берди Обидов.
Унинг айтишича, банкларда айрим ходимлар меҳнат таътилига чиқарилган, бошқа ходимлар масофадан туриб ишламоқда. Қолаверса, вирусдан ҳимояланиш мақсадида тиббий-гигиеник қоидаларга қатъий амал қилиш лозим.
«Барча банк мижозларидан кўпроқ онлайн банкинг хизматларидан фойдаланишини илтимос қиламиз. Шу билан коронавирус инфекцияси тарқалишини олди олинади», - дея қўшимча қилди у.
Мавзуга оид

18:43 / 05.03.2025
Кредит олишни ўзига тақиқлаш имконини берувчи қонун қабул қилинди

17:22 / 05.03.2025
Ўзбекистон январда энг кўп олтин сотиб олган давлатга айланди

16:49 / 27.02.2025
25 йил олдинги 100 минг сўм ҳозир қанчага тенг? – МБ инфляция калкуляторини ишга туширди

12:29 / 14.02.2025