25 йил олдинги 100 минг сўм ҳозир қанчага тенг? – МБ инфляция калкуляторини ишга туширди
Регулятор тест режимида инфляция калкуляторини ишга туширди. У орқали истеъмол саватчасидаги товар ва хизматларнинг инфляцияга мослаштирилган қийматини ҳисоблаш мумкин.
Марказий банк тест режимида инфляция калкуляторни ишга туширди – у регулятор веб-сайтининг “Бош саҳифаси”да “Пул кредит сиёсати” бўлимида жойлаштирилган. Ушбу калкулятор орқали истеъмол саватчасидаги товар ва хизматларнинг инфляцияга мослаштирилган қийматини ҳисоблашингиз мумкин.

1999 йил декабр ойидан бошлаб то бугунги кунгача исталган сана ва қийматни киритиш мумкин. Масалан, 2000 йил январ ойидаги 100 минг сўм 2025 йил январда 1 млн 186 минг 396 сўмга айланган. Бунда давр мобайнида йиғилган инфляция ( фоизда), давр узунлиги, давр мобайнидаги ўртача ойлик ва йиллик инфляция (фоизда) инобатга олинади.

Мавзуга оид

18:43 / 05.03.2025
Кредит олишни ўзига тақиқлаш имконини берувчи қонун қабул қилинди

17:22 / 05.03.2025
Ўзбекистон январда энг кўп олтин сотиб олган давлатга айланди

11:55 / 04.03.2025
Ўзбекистонда инфляция тезлашди. Бир ой ичида авиачипталар 22 фоизга қимматлашган

20:39 / 03.03.2025