Ўзбекистонлик автомеханиклар Япониядаги халқаро танловда қатнашади

«I-1 Grand-Prix Isuzu» халқаро техника танловида уч мутахассисдан иборат Ўзбекистон жамоаси ҳам иштирок этади.
14-маротаба ўтказилаётган танлов бу йил 30 октябрь куни Япониянинг Фужисава шаҳрида бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик техниклар 7-марта қатнашади.
Бу галги мусобақада Ўзбекистон шарафини «SamAuto» МЧЖ мутахассиси Алишер Ҳожиев (жамоа сардори), «Imagine» МЧЖ дилерлик маркази автомеханиклари Элмурод Маҳмудов ва Баҳром Тошпўлатов ҳимоя қилади.
Танловга дунёнинг 30дан ортиқ мамлакатидан юзга яқин автоусталар таклиф этилган. Isuzu`нинг глобал дилерлик тармоғи вакиллари бўлган бу мутахассислар амалий топшириқлар орқали автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича маҳорати, ёзма тестларда эса автомобилсозликка оид билимларини синовдан ўтказадилар.
Мусобақани Ўзбекистондан борган журналистлар ҳам кузатиб боради.
Маълумот учун, Ўзбекистон автосаноати Япониянинг Isuzu Motors компанияси билан 2007 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келади. Самарқанд автомобиль заводида Isuzu моделидаги автобуслар, юк ва махсус автомобилларнинг ўнга яқин турлари ишлаб чиқарилмоқда.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон 400 килодан ортиқ бойитилган уранни АҚШ зарбаларидан яширишга улгурган — Европа разведкаси
Жаҳон | 23:36 / 26.06.2025
-
ХВЖ даромад солиғини табақалаштиришга чақирди. Иқтисодчи бунга қарши тўртта сабаб келтирди
Иқтисодиёт | 23:08 / 26.06.2025
-
АҚШ 2026 йилда ядро триадасини ривожлантиришга 60 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда
Жаҳон | 22:51 / 26.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга етиб борди
Ўзбекистон | 22:32 / 26.06.2025
Мавзуга оид

10:58 / 13.05.2025
Тошкент вилоятида махсус юк автомобили ёниб кетди

08:14 / 11.04.2025
Қорақалпоғистонда Isuzu ва DAF юк машиналари тўқнашди

18:20 / 05.04.2025
Anadolu Isuzu SamAutoʼнинг назорат пакетини сотиб олмоқчи

15:47 / 24.12.2022