Россияда уч нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди

Фото: ТК «Звезда»
Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳрида (Россия) Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йил 20 сентябрь куни соғлиги ҳолатининг кескин ёмонлашгани сабабли Ўзбекистон фуқароси С.Р. вафот этди.
Шунингдек, ТИВ хабарига кўра, турли бахтсиз ҳодисалар натижасида 21 сентябрь куни аёл ҳамюртимиз Г.Н., 22 сентябрда юртдошимиз Х.Н. вафот этди.
Айни пайтда Бош консулхона Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси билан биргаликда юртдошларимиз жасадларини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ҳамда эслатишича, Россиянинг Узоқшарқий федерал округи (Амур области, Камчатка ўлкаси, Магадан области, Приморье ўлкаси, Саха Республикаси (Ёқутистон), Сахалин области, Яҳудий автоном области, Хабаровск ўлкаси, Чукотка автоном округи) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-423-260-48-00, +7-951-018-70-07.
Мавзуга оид

18:55 / 30.05.2025
Владивостокда портлашни Украина разведкаси амалга оширган бўлиши мумкин

12:25 / 07.04.2025
Россияда америкалик Блэкка чиқарилган ҳукм юмшатилди

21:19 / 08.03.2025
Россияда оғир тан жароҳати олган эркак Ўзбекистонга қайтарилди

14:40 / 21.10.2024