Афғонистонда АҚШ ҳарбийлари авиазарбаси оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

Афғонистонда бир кунда 50 киши ҳалок бўлди. Улардан 30 нафари АҚШ ҳарбийларининг Нангарҳордаги авиазарбаси, қолган 20 киши эса “Толибон” жангарилари томонидан Забул вилоятида содир этилган портлаш оқибатида ҳалок бўлди. Иккала ҳодиса оқибатида 130 киши жароҳат олган.
Жангарилар Забулнинг Калат аҳоли пунктидаги марказий шифохона ёнида портлашни амалга оширишган. Бироқ, таъкидланишича, жангарилар шифохона рўпарасида жойлашган миллий хавфсизлик агентлигининг машғулот базасини нишонга олмоқчи бўлган бўлишлари мумкин. Улар кучли портловчи қурилмани қўллашган. Бундан қурилмани ташиш учун юк машинаси қўллангани ҳам дарак бермоқда.
Портлаш оқибатида беморлар ва шифокорлар ҳалок бўлган. Жароҳатланганлар хусусий клиникаларга жўнатилган. Таъкидланишича, қурбонлар сони ошиши мумкин.
Иккинчи ҳодисада АҚШ кучлари ИШИД жангариларини нишонга олишни режалаштирилган, бироқ самолётлар хандон писта тераётганлар устига бомба ташлаган. Оқибатида тинч аҳоли ҳалок бўлган.
АҚШ қўмондонлиги ушбу ҳодисани тафтиш қилишини айтган.
Мавзуга оид

01:48
Трамп Яман ҳусийларига қарши ҳарбий амалиёт бошлашни буюрди

22:27 / 15.03.2025
Европа Иттифоқи ҳарбий разведка учун сунъий йўлдош тармоғини яратиши мумкин

22:01 / 15.03.2025
Трамп «Озодлик радиоси» ва «Америка Овози» радиосини назорат қилувчи агентликни қисқартирмоқчи

18:18 / 15.03.2025