Хитой АҚШдан соя маҳсулотлари сотиб олишни тўхтатди

Фото: Daniel Acker/Bloomberg
Соя сотиб олиш бўйича дунёда энг йирик харидор бўлган хитой АҚШдан ушбу маҳсулотни сотиб олишни тўхтатди, деб хабар берди Блумберг агентлиги ўз манбаларига таяниб.
"Давлат дон компаниялари сотиб олишни давом эттириш учун буюртма олмади ва савдо музокараларида олдинга силжиш бўлмагани боис бу кутилмаяпти", - деб ёзади агентлик.
Расмий маълумотларга кўра, Хитой декабрдан буён 13 миллион метрик тоннага яқин Америка соясини сотиб олган – ўшанда АҚШ Хитой маҳсулотларига нисбатан бож тўловларини оширишни вақтинча тўхтатиб турганди.
АҚШ қишлоқ хўжалик вазирлигининг билдиришича, Хитой жорий йилда яна 7 миллион тоннага яқин Америка соясини сотиб олиши лозим.
Май ойи ўрталарида савдо бўйича АҚШ-Хитой музокаралари самарасиз якунланди. АҚШ 200 миллиард долларлик Хитой маҳсулотларига бож тўловини 10%дан 25%гача оширди.
Мавзуга оид

11:15
Рубио: Европа Иттифоқи санкциялари Украина бўйича музокаралар мавзуси бўлиши мумкин

09:10
Шолц АҚШнинг Украинада ўт очишни тўхтатиш таклифини қўллаб-қувватлади

22:24 / 12.03.2025
Кремль Путин ва Трамп учрашуви эҳтимолини муҳокама қилмоқда – ОАВ

18:24 / 12.03.2025