Жамият | 10:56 / 15.05.2019
12549
2 дақиқада ўқилади

Марҳумга ёзилган қарз ёки электр таъминотидаги ўйинлар

Қашқадарё вилояти Касби тумани Месит қишлоғида яшовчи фуқаро Бодом Шодиева туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилиб, 2003 йилда вафот этган марҳум турмуш ўртоғи Элмурод Дўсатов номига ўлимидан ўн тўрт йил ўтиб туман электр таъминоти корхонаси томонидан далолатнома расмийлаштирилгани ва марҳумга нисбатан 44 044 294 сўм жарима қўлланганини маълум қилган.

Мурожаат ўрганилганда, туман электр таъминоти корхонаси назоратчилари томонидан марҳум Э.Дўсатов номига далолатнома ёзилиб, жарима суммаси эса Б.Шодиевага тегишли бўлган хонадонга очилган 0410456 рақамли абонент рақамига киритилгани аниқланди. Бироқ, ўрганиш жараёнида ушбу далолатномани электр таъминоти корхонаси масъуллари топиб бериша олмади. Бундан кўринадики, собиқ назоратчилар хонадонга бормасдан, у ерда яшовчилар билан учрашмасдан, гувоҳларсиз далолатнома расмийлаштиришган ва жарима ҳисоблашган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 351-моддасида «Агар мажбуриятни қарздорнинг шахсий иштирокисиз бажариш мумкин бўлмаса ёки мажбурият бошқача тарзда қарздорнинг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлса, қарздор вафот этиши билан мажбурият бекор бўлади», деб белгилаб қўйилган. Кодекснинг мазкур моддаси талабларидан келиб чиқиб, «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖга марҳумнинг зиммасидаги қарздорликни унинг ҳисобидан чиқариш юзасидан маълумот киритилиб, Мажбурий ижро бюроси туман бўлимига тегишли ҳужжатлар тақдим этилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди