Ногирон танишини жароҳатлаган шахс қўлга олинди - ИИВ

2019 йил 22 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони, 32 ёшли Т.М. маст ҳолда Қизилтепа маҳалла ҳудудида жойлашган дўкон олдида таниши, Чангак маҳалласи Калтатой қишлоғида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони, тенгдоши Ў.Н.нинг юзига боши билан урган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Ў.Н. боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган. Натижада Ў.Н. касалхонага ётқизилиб, Т.М. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

10:10 / 05.03.2025
Солиқ, божхона, банк ходимлари, ҳоким ўринбосари ва тадбиркорлардан иборат жиноий гуруҳ аниқланди

13:45 / 04.03.2025
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда

11:22 / 27.02.2025
Ўзбекистонда ҳар 100 минг аҳолига қарийб 200 тадан содир этилган жиноятлар тўғри келди

08:13 / 27.02.2025